Руслан Корян Арманистон терма жамоасида 9-рақамда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
26 мар 2015, 16:09
29 март куни Альбаниянинг Элбасан шаҳридаги "Элбасан Арена" стадионида Евро-2016 саралаши доирасидаги Албания - Арманистон учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу ўйинга Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳужумчиси Руслан Корян ҳам таклиф этилган. Арманистон терма жамоаси сафида дебют қилиши кутилаётган Корян куни кеча ОАВ вакилларига таништирилди. У билан бирга Гаэль Андонян ҳам термага биринчи марта таклиф этилди. АФФ президенти Рубен Айрапетян Андонянга 2, Руслан Корянга 9-рақамли футболкаларни топширди.





Арманистон терма жамоаси 27 март куни Еревандан Тиранага чартер рейс орқали учиб кетади. Албания - Арманистон учрашуви 29 март куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Корян терма жамоа сафидаги дастлабки машғулотини ҳам ўтказишга улгурди. Маълумот учун, Арманистон терма жамоаси Евро-2016 саралаши доирасида 3та ўйин ўтказиб 1 очко тўплаган.

N

 Команды

ИВНПМО
1  ДАНИЯ42116-4 7
2  ПОРТУГАЛИЯ32012-1 6
3  АЛБАНИЯ31112-4 4
4  СЕРБИЯ31115-4 1
5  АРМАНИСТОН30122-4 1










Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia