UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  3 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди"

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор "Хоразм" аҳлини, клубимиз раҳбарияти ва барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди. Биз ғалабалар учун курашиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилаяпмиз.

Бугунги ўйинга ҳужумкор тактика танлагандик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг "Турон" ҳужумларни кучайтирди. Иккинчи бўлимда 5 та ҳимоячи билан ўйнадик. Бор эътиборни қарши ҳужумларга қаратдик. Бу ўз самарасини берди ва якунда ғалабага эришдик.

- "Хоразм" Про-лиганинг авж палласига келиб ўз ўйинини топиб олдими? Кетма-кет 2 та ўйинда "Турон"ни мағлуб этилиши нима билан боғлиқ?

- Биз имкон қадар чиройли ўйнашга интилаяпмиз. Аммо, рақиблар сафида даражаси юқори футболчилар бор. Масалан, "Турон" сафидаги футболчилар анчайин савияли эди. Шундан келиб чиқиб натижа борасида ўз стратегияларимизни ишга солаяпмиз.

- Роки Марчианонинг сермаҳсуллиги ҳақида нималарни айта оласиз?

- Марчиано яхши савиядаги футболчи. У машғулотларда берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажараяпти. Бундан ташқари индивудиал тарзда ҳам ишлаяпти. Нафақат Марчиано, балки бутун жамоамиз ғалабалар учун астойдил курашаяпти.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика