UZ

Сўнгги янгиликлар

10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  0 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  2 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  23 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  7 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  11 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0 06:40ЛаЛига. "Севилья" - "Мальорка" 2:1   0 02:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда қайси рақибни танлагани маъқул?  28

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

" - Қийин ўйин ўтказдик. Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча Хоразм аҳлини, жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман.

Дастлабки турда ҳам руҳий босим туфайли қийинчиликка дуч келгандик. Умумий ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим, йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишаяпти.

Легионер футболчи ўзини ёмон кўрсатмади. Ишлашда давом этса, асосий таркибдан ўрин эгаллаши мумкин, ундан умидимиз катта.

Майдон холатини кўрдинглар, режаларни тўлиқ амалга оширишда қийинчилик юзага келаяпти. Майсани авайлаб биз бу майдонда машғулот олиб бормаяпмиз. Навбатдаги ўйинларга қадар яхши бўлиб кетишидан умид қиламиз.

Жамоамиз таркиби ёмон эмас, фақат тўлиқ шаклланиб олиш учун озроқ вақт керак бўлади. Тажрибали футболчилар чемпионат стартига оз қолганда таркибимизга келиб қўшилишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика