UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  2 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  12 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  17 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  18 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

" - Қийин ўйин ўтказдик. Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча Хоразм аҳлини, жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман.

Дастлабки турда ҳам руҳий босим туфайли қийинчиликка дуч келгандик. Умумий ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим, йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишаяпти.

Легионер футболчи ўзини ёмон кўрсатмади. Ишлашда давом этса, асосий таркибдан ўрин эгаллаши мумкин, ундан умидимиз катта.

Майдон холатини кўрдинглар, режаларни тўлиқ амалга оширишда қийинчилик юзага келаяпти. Майсани авайлаб биз бу майдонда машғулот олиб бормаяпмиз. Навбатдаги ўйинларга қадар яхши бўлиб кетишидан умид қиламиз.

Жамоамиз таркиби ёмон эмас, фақат тўлиқ шаклланиб олиш учун озроқ вақт керак бўлади. Тажрибали футболчилар чемпионат стартига оз қолганда таркибимизга келиб қўшилишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика