UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  1 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  13 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  10 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Шўртан" жамоаси "Машъал"га қарши ўйинда ғалабага эришганди. Шу боис уларнинг бугунги ўйинга кучли иштиёқ билан чиқишларини билардик. Шунга мос тайёргарлик кўрдик.

Режа иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш эди, қизил карточкадан кейин ҳужумкорликни оширдик ва гол урдик. Ўйин охиригача натижа ўзгаришсиз қолди ва ғалабага эришдик

- Бугун "Хоразм" ёмон ўйнамади. Нега жамоангиз шунақа ўйини билан жадвалнинг қуйи ўринларида юрибди?

- Бизда ўтган йилги шаклланган таркиб 70-80 фоизга ўзгариб кетганди. Шу боис чемпионатнинг дастлабки турларида жамоа ўзаро бир-бирини тушунишда муаммоларга дуч келди.

- Ниязметовни бугун 52 дақиқа ўйнатдингиз. Кейин унинг ўрнига Бешимов туширилди. Бу ўзгариш қанчалик ўзини оқлади?

- Бешимовда жароҳат бор эди. Энди-энди қайтаяпти. Биз уни ўйиннинг сўнги қисмида тушириб амалиёт бермоқчи эдик. Ниязметов сариқ карточка ишлаб олди. Биз эҳтимолий иккинчи карточка хавфи бор учун майдондан олдик.

- Биринчи бўлимда "Шўртан" ҳимоячиси олган карточкага муносабатингиз қандай?

- Вазият биздан узоқроқ нуқтада эди. Бош ҳакам ва ён ҳакам ўша жойга яқинроқ эди. Такрорий вазиятни кўриб чиқамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика