

"Манчестер Юнайтед" жуда оғир вазиятда. Моуриньюни танқид қилишмоқда, аммо бир неча ҳафта олдин айтганман, МЮ футболчилари яхшироқ ҳаракат қилиши керак. Кўп нарсаларга мураббий жавоб беради, бироқ ҳаммаси ўйинчиларнинг майдондаги ҳаракатига боғлиқ. Бу ҳамманинг айби, Жозе осон нишонга айланди. Футболчилар яхшироқ ўйнаши керак.
Луи ван Гал клубда ишлаганида шунга ўхшаш вазият бўлган. У ҳам кўп танқид қилинган, аммо жамоадошларимга доимо қуйидаги гапларни айтганман: "Биз яхшироқ ўйнашимиз керак". Менимча, ван Гал бизни жуда яхши тайёрлаган, бироқ футболчилар буни майдонга кўчира олишмаган" - дейди Руни.



