UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   2 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0

Руни МЛС "қироли". Уэйн сўнгги ўриндаги "ДС Юнайтед"ни плей-оффга олиб чиқди + ФОТО Янгиликлар

Руни МЛС "қироли". Уэйн сўнгги ўриндаги "ДС Юнайтед"ни плей-оффга олиб чиқди + ФОТО

МЛС навбатдаги тури доирасидаги беллашувлар якунланди.

Уэйн Руни тўп тепаётган "Ди Си Юнайтед" ўз майдонида Давид Вильяси бор "Нью Йорк Сити"ни қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда Рунининг дубли жамоасига 3:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Шу тариқа, "ДС Юнайтед" МЛС плей-офф беллашувларида иштирок этишни кафолатлаб қўйди.


Маълумот учун, Уэйн Руни жамоага келган пайтда "ДС Юнайтед" турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган эди. Ҳозир эса плей-оффга йўлланма нақд қилинди. Руни МЛСда жами 19та ўйин ўтказди ва 12та гол уриб, 6та голли пас берди. 32 ёшли инглиз охирги 6 ўйинда 8та гол урди.

"ДС Юнайтед" Руни келгунига қадар:

Ғалаба: 2та
Дуранг: 7
Мағлубият: 5
Тўплар нисбати: -6

"ДС Юнайтед" Руни келганидан сўнг:

Ғалаба: 12та
Дуранг: 4
Мағлубият: 3
Тўплар нисбати: +18

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика