

"Бу Англия терма жамоаси учун яхши танлов. Эллардайс терма жамоага ўзгача услуб олиб киради ва бизни муваффақиятга эришишимиз мумкин. Сэмни ишлаган жамоалари орқали биламан, аммо бу фақат Премьер-лига клублари. Бир неча марта майдондан ташқарида ҳам кўришганмиз.
Миллий жамоада ўйнашни давом эттираманми? Бу саволни Евро-2016дан кейин ҳам беришган эди ва яна такрор айтаман: Ҳа!" - дейди Руни.



