Руммениггенинг сўзларига кўра, "Бавария" Роббенга муҳтож

Aslanov Jasurbek
22 апр 2016, 11:10
"Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг сўзларига кўра, айни дамда жамоа жароҳатланган ярим ҳимоячиси Арьен Роббенга муҳтож.

"Роббен тез орада сафга қайтади деб ўйлайман. Айни дамда барча футболчиларимизга муҳтожмиз, чунки мавсумнинг энг қийин учрашувлари бошланди. Арьен бундай баҳсларда ўзининг кучли томонларини кўрсата оларди. Роббен ҳар қандай рақибга муаммо туғдира олади" - дейди Румменигге.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: tz