Рудия Гарсия: "Бошқаларнинг натижалари қизиқтирмайди, биз шунчаки "Рома" ғалаба қилишда давом этишини истаймиз"

Tolibjon Qosimov
2 ноя 2013, 15:10
"Рома" бш мураббийи Руди Гарсия Италия чемпионати 11-тури доирасидаги "Торино"гап қарши ўйин олдидан фикралрини билдириб ўтди.
"Бизни ажойиб ўйин кутиб турибти, деб умид қиламан. "Торино" - кўп гол уриш билан бирга анчагина тўп қўйиб юбораётган жамоа. Улар жуда томошабоп ўйин кўрсатишади".

"Ғалабадан кейин тикланиш осон кечади. Рухий жиҳат ҳам жуда муҳим".

"Мен бошқа жамоалар натижалари ҳақида ўйламайман. Биз шунчаки бундан кейин ҳам ғалабаларимиз бардавом бўлишига интиламиз. Бу осон бўлмайди. Лекин биз ўз кучимизга ишонамиз", деди Гарсия.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru