Руди Гарсия агар таркибни кучайтириш масаласида кафолат олмаса "Рома"дан кетади

Aziz Tukhtamuradov
7 май 2014, 10:02
"Рома" жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия клубдан кетмоқчи.

50 ёши франциялик мураббий аслида жамоада қолишни истайди. Лекин, у клуб президенти Жеймс Палоттадан клубни кучайтириш учун молиявий кўмак олмаса, римликлар билан ҳайрлашади.

Ундан ташқари, Гарсия жамоа етакчиларини сақлаб қолмоқчи. Шу жумладан, Миралем Пьянични ҳам.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" бу мавсум Гарсия бошчилигида А серияда иккинчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ эса, мураббий "ПСЖ"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳабарлар тарқалган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru