UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  15 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  29 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69

Рубин Хебайга Туркиянинг бирданига учта клуби қизиқяпти Янгиликлар

Рубин Хебайга Туркиянинг бирданига учта клуби қизиқяпти

Суперлигада 10 та гол билан тўпурарлар орасида бораётган ва жорий мавсумда чемпионатимизнинг кашфиёт легионерларидан бири сифатида тилга олинаётган "Андижон"нинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебайга чет элдан қизиқиш бўлмоқда.

Жумладан, Туркия Суперлигасида иштирок этаётган “Анкарагюджю”, “Ризеспор” ҳамда “Аланьяспор” клублари Хебай хизматларига қизиқиш билдиряпти. Турклар масала бўйича “Андижон” клуби бош директорига алоқага чиқишган ва таклиф қилинган трансфер суммаси “Андижон” клуби томонидан Хебайдек тўпурарга муносиб эмас, деб ҳисобланган. Маълумот учун, Туркияда трансфер ойнаси 15 сентябрда ёпилади. 

Юқорида номлари келтирилган учала клуб номидан иш юритаётган туркиялик агентларнинг олиб бораётган музокаралари қандай якун топишини яқин кунларда билиб оламиз.

Маълумки, Рубин Хебай “Андижон”га жорий йил қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида қўшилган бўлиб, 2 йиллик шартнома имзоланган. Қизиғи, андижонликларга футболчини Туркиянинг бошқа бир клуби -  “Антальяспор” менежерлари таклиф қилган. 

Эслатиб ўтамиз, албаниялик легионернинг “Андижон” билан шартномаси 2024 йилнинг охирига қадар амал қилади. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика