UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда Янгиликлар

"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда

Германия Кубоги тарихидаги 76-финалда "Лейпциг" "Бавария" билан бош соврин учун беллашди.

Берлиндаги "Олимпиаштадион"да кечган финал баҳсида мамлакатнинг қаторасига 7 карра чемпиони бўлган "Бавария" "Лейпциг"га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Биринчи бўлимда Алабанинг тўп узатмасидан Роберт Левандовски ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Коман орадаги фарқни иккитага оширди. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида эса Роберт Левандовски Киммихнинг узатмасидан кейин финалдаги дублини расмийлаштириб, "Бавария"га ўз тарихидаги 19-мамлакат кубогини тақдим этди. Шунингдек, ҳужумчи 7та гол билан Германия Кубоги тўпурарига айланди.

Нико Ковач эса қаторасига иккинчи йилдирки Германия Кубогида зафар қучди. Ўтган йили финалда "Айнтрахт" билан айнан ҳозирги жамоаси "Бавария"ни доғда қолдирган мутахассис, бу сафар Ральф Рангник бошқарувидаги "Лейпциг"ни мағлуб этди.

Шу тариқа Германия чемпиони икки йиллик танаффусдан сўнг олтин дублни расмийлаштирди.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйин "Бавария" афсоналари Рибери, Роббен ва Рафинья учун мюнхенликлар билан ўтказган сўнгги расмий учрашувга айланди. "RRR" "Бавария" сафидаги ўзининг охирги иккита беллашувида дастлаб мамлакат чемпионлигини, бугун эса Германия Кубогини қўлга киритди.

Рибери ва Роббен мазкур баҳсда захирадан майдонга тушишди. Рафинья эса захирада қолдирилди.


"Бавария"да "Роббери" даври тугади! Рибери ва Роббеннинг "Бавария"даги статистикаси: 425 ўйин, 124 гол, 24 соврин - 309 ўйин, 144 гол, 20 соврин.


Мамлакат кубоги соҳибига айланган "Бавария" ушбу ютуқдан кейин ўз ғазнасини 2,5 миллион евро билан бойитди ва қўшимчасига телетрансляциядан тушадиган бонусларга эгалик қилади.


Германия Кубоги финали.

РБ Лейпциг – Бавария 0:3 (0:1, 0:2)

25 май, 23.00, «Олимпияштадион»

Голлар: 0:1 – 29 Левандовски, 0:2 – 78 Коман, 0:3 – 85 Левандовски.

РБ Лейпциг – Гулачи, Конате (Айдара, 82), Хальстенберг, Клостерманн, Орбан (Упамекано, 70), Забитцер, Адамс (Лаймер, 65), Форсберг, Кампль, Поульсен, Вернер.

Бавария –    Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Гнабри (Роббен, 73), Алькантара, Мартинес (Толиссо, 65), Коман (Рибери, 87), Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Упамекано (82), Левандовски (86).

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика