UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  16 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1

РПЛ. "Зенит" "Спартак"га қарши баҳсда 4та гол урди, аммо ўйин 3:1 ҳисобида якун топди Янгиликлар

РПЛ. "Зенит" "Спартак"га қарши баҳсда 4та гол урди, аммо ўйин 3:1 ҳисобида якун топди

Россия чемпионати 19-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Зенит

Сердар Азмун - 8', Ярослав Ракицкий - 74', Артем Дзюба - 90'

Премьер-лига . 19-тур

16/12/2020, 22:00

1
:
3
Тугади

Спартак Москва

Деян Ловрен - 22'

Стадион: Gazprom Arena

45'
90'
8'  Сердар Азмун
8'  Вендел
39'  Малком
67'  Дуглас Сантос (Юрий Жирков)
74'  Ярослав Ракицкий
78'  Алексей Сутормин
81'  Вендел (Далер Кузяев)
81'  Малком (Себастьян Дриусси)
83'  Вильмар Барриос
88'  Сердар Азмун (Александр Ерохин)
90'  Артем Дзюба
22'  Деян Ловрен
25'  Роман Зобнин
36'  Джордан Ларссон
54'  Георгий Джикия
68'  Зелимхан Бакаев (Илья Кутепов)
87'  Георгий Джикия (Илья Гапонов)

"Зенит" – "Спартак" 3:1

"Газпром Арена"

Голлар: 1:0 – 8 Азмун, 1:1 – 22, автогол Ловрен, 2:1 – 73 Ракицкий, 3:1 – 90 Дзюба.

"Зенит" – Лунев, Ракицкий, Ловрен, Дуглас Сантос (Жирков, 68), Оздоев, Сутормин, Барриос, Вендел (Кузяев, 81), Малком (Дриусси, 81), Азмун (Ерохин, 88), Дзюба.

"Спартак" – Максименко, Жиго, Джикия (Гапонов, 87), Маслов, Айртон, Крал, Зобнин, Мозес, Бакаев (Кутепов, 68), Понсе, Ларссон.

Огоҳлантиришлар: Зобнин (25), Ларссон (36), Малком (39), Джикия (54), Сутормин (78), Барриос (83).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. ГОООЛ! Дзюба ўйинга нуқта қўйди. Артём "Спартак" футболчисининг "совға"сини голга айлантирди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўзгариш: Азмун мухлислар қарсаклари остида майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Ерохин баҳсга қўшилди.

87. 37 ёшли Жирков "Спартак"нинг икки футболчисидан қочиб кетди ва тўпни Дзюбага узатди, аммо Жикия бир амаллаб хавфни бартараф этди. 

82. ЗАРБААА! Дзюба дарвозабон билан бирга-бир чиқди ва айёр ва нозик зарба орқали Максименкони доғда қолдиришга уринди, бироқ "Спартак" посбони рақибнинг ўйларини ўқиди ва сейв ижро этди. Бироздан сўнг байроқча кўтарилди. Артём офсайдда қолиб кетган экан.

76. "Зенит"нинг якуни кечиккан қарши ҳужуми Венделнинг зарбаси билан якун топди. Бироқ Максименко тўпни эгаллаб олди.

73. ГОООЛ! Ракицкий номини таблога ёздириб қўйди. Малком бурчакдан узатган тўпни Жикия боши билан қайтарди, қайтган тўпга Ракицкий кучли зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

72. Кутепов жамоадошининг узатмасини "Зенит" дарвозасига буришга уринди, аммо ноаниқ.

70. ЗАРБААА! Венделнинг хавфли зарбасидан сўнг пастлаб учган тўп дарвозанинг узоқдаги устуни олдидан ўтиб кетди.

68. Ўзгариш: Бакаев ўрнига Кутепов майдонга тушди ("Спартак"). Сантос ўрнига эса Жирков ўйинни давом эттирадиган бўлди ("Зенит").

66. "Зенит" ҳимоячиси Дуглас Сантос жароҳат олган кўринади. Жамоа "отахони" Юрий Жирков майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

56. Малком рақиб жарима майдончаси чизиғида йиқитилди. Аммо ҳакам хуштак чалмади, бироқ ВАР ишга киришди ва ҳеч қандай пенальти йўқлигини қайд этди.

54. Сариқ карточка. Жикия Дзюбага қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. "Спартак" футболчиси тезда Артём олдига келиб, бир нималар деди. Дзюба ҳам бўш келмай "бир нима, бир нима" дея жавоб қайтарди.

52. "Зенит" рақиб жарима майдончаси атрофида серияли ҳужумларни бошлаб юборган, аммо сўнгги зарбага аниқлик етишмаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Танаффус вақтида "Спартак" мухлислари "Зенит" ишқибозлари билан муштлашув уюштиришди. Вазиятга полиция аралашди.

- Танаффус пайтида "Матч ТВ" телеканалида мутахассис сифатида ишлаётган Андрей Аршавин учрашув борасида қуйидаги гапни айтди. "Ўйинда "Зенит" устунлик қиляпти, иккала голни ҳам мезбонлар урди. "Спартак" эса ҳеч нарса қила олмаяпти".

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

40. ЗАРБААА! Азмун рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди. Унинг тўпга берган зарбасидан сўнг яқин бурчакдаги устун ларзага келди ва тўп майдонга қайтди.

37. Сариқ карточка. Жордан Ларссон қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

35. Ажойиб ҳужум. "Зенит" футболчиси аутдан тўпни ўйинга киритиб берди. Дзюба эса уни боши билан орқароқдаги Малкомга ташлади, бразилиялик футболчи тўпни ерга тушишини кутмади ва дарвозага зарба берди. Бироз ноаниқ.

30. Малком қарши ҳужумда унга қўли билан осилаётган футболчидан қочиб кетди, аммо пас беришда адашди. У тўпни Азмуннинг йўлига эмас, ортига ташлади. Шунга қарамасдан "Зенит"нинг ҳужуми зарба билан якунланди, бироқ ноаниқ зарба билан.

28. Дзюба жамоадошининг қанотдан амалга оширган узатмасини боши билан голга айлантиришга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

22. ГОООЛ! 1:1! Ловрен тўпни ўз дарвозабонига кўкраги билан ташлаб бермоқчи бўлди, аммо посбон буни кутмаганди ва узатма ҳам кучли бўлди. Тўп кутилмаганда Лунёвнинг устидан ўтиб, дарвозага кириб кетди.

17. Голдан сўнг "Спартак" ҳужумга ўтгандек бўлди, аммо "Зенит" рақиб ғазабини жиловлаб, яна тўпга эгалик қилишда ва ҳужумлар ташкил этишда давом этяпти.

8. ГОООЛ! АЗМУН! Сардор Азмун Венделнинг пасини голга айлантирди! Эронлик футболчини ҳеч ким қўриқламаётганди ва у жарима майдончаси чизиғи устидан дарвозани ишғол қилди.

7. ЗАРБААА! "Зенит" вакили Вендел дарвозанинг тўсин ва устун кесишган нуқтасини нишонга олди.

1. Учрашув бошланди.

 "Спартак" сафида Остон Ўрунов учрашувни захирадан бошлайди.

"Зенит" – "Спартак"

22.00, "Газпром Арена"

"Зенит" – Лунев, Ракицкий, Ловрен, Дуглас Сантос, Оздоев, Сутормин, Барриос, Вендел, Малком, Азмун, Дзюба.

"Спартак" – Максименко, Жиго, Жикия, Маслов, Айртон, Крал, Зобнин, Мозес, Бакаев, Понсе, Ларссон.

Захирадагилар: Ребров, Селихов, Ешенко, Кутепов, Гапонов, Литвинов, Игнатов, Маркитесов, Оганесян, Ўрунов.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика