UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  0 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4

РПЛ. “Ростов” меҳмонда “Спартак”ни таслим этди. Захирадан тушган Ўрунов эса яна жароҳат олди ва алмаштирилди Янгиликлар

РПЛ. “Ростов” меҳмонда “Спартак”ни таслим этди. Захирадан тушган Ўрунов эса яна жароҳат олди ва алмаштирилди

Россия чемпионати 13-туридан ўрин олган Москвадаги беллашув якунданди ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндаги ягона гол 26-дақиқада ростовликлар ярим ҳимоячиси Павел Мамаев томонидан урилди. Айтиш жоизки, Валерий Карпин шогирдлари ўйинни бир киши кам бўлиб якунлашди. 2-тайм ўрталарида ҳимоячи Деннис Хажикадунич рақибга қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

Жароҳатидан тузалган Остон Ўрунов эса 80-дақиқада захирадан майдонга тушди. Афсуски, Ўрунов бир неча дақиқа ўтар-ўтмас оёқ мушакларини чўзиб олди ва 86-дақиқада унинг ўрнига Наиль Умяров ўйинга қўшилди.

"Спартак" – "Ростов" 0:1 (0:1, 0:0)

"Откритие Арена"

Гол: 0:1 – 26 Мамаев.

"Спартак" – Максименко, Кутепов (Ўрунов, 80; Умяров, 85), Жикия, Жиго, Айртон, Крал, Мозес (Ещенко, 81), Зобнин, Бакаев (Соболев, 46), Ларссон, Понсе (Кокорин, 66).

"Ростов" – Песьяков, Козлов, Осипенко, Поярков, Хаджикадунич, Глебов, Мамаев (Гигович, 70), Хасимото, Еременко (Терентьев, 83), Альмквист (Сохиев, 60; Обухов, 83), Полоз (Алеэсами, 83).

Огоҳлантиришлар: Ларссон (41), Хажикадунич (42), Кутепов (55), Соболев (58), Козлов (60), Поярков (61), Глебов (89), Айртон (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика