UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  0 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  46 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  4 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0

Россия. Деян Ловрен гол урган баҳсда "Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди Янгиликлар

Россия. Деян Ловрен гол урган баҳсда "Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди

Россия чемпионати 2-туридан ўрин олган “Ростов Арена”даги баҳс якунига етди.

Ростов

Премьер-лига . 2-тур

15/08/2020, 22:00

2
:
0
Тугади

Зенит

Сердар Азмун - 24', Деян Ловрен - 87'

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
3'  Матиас Норманн
23'  Евгений Чернов
74'  Павел Мамаев (Кенто Хасимото)
74'  Ивелин Попов (Роман Еременко)
84'  Алексей Козлов (Хорен Байрамян)
84'  Элдор Шомуродов (Давид Тошевски)
1'  Малком
24'  Сердар Азмун
24'  Сердар Азмун
55'  Ярослав Ракицкий
70'  Сердар Азмун
73'  Себастьян Дриусси (Данил Круговой)
73'  Эмилиано Ригони (Александр Ерохин)
78'  Ярослав Ракицкий
80'  Малком (Данила Прохин)
84'  Сердар Азмун (Андрей Мостовой)
87'  Деян Ловрен
87'  Дуглас Сантос
90'  Вильмар Барриос

"Ростов" – "Зенит" 0:2

"Ростов-Арена"

Голлар: 0:1 – 23 Азмун, 0:2 – 87 Ловрен.


"Ростов": Песьяков, Осипенко, Козлов (Байрамян, 85), Чернов, Хаджикадунич, Ионов, Зайнутдинов, Норманн, Попов (Еременко, 74), Мамаев (Хасимото, 74), Шомуродов (Тошевски, 85).

"Зенит": Кержаков, Дуглас Сантос, Ракицкий, Караваев, Ловрен, Оздоев, Барриос, Малком (Прохин, 80), Ригони (Ерохин, 73), Дриусси (Круговой, 73), Азмун (Мостовой, 85).

Огоҳлантиришлар: Малком (1), Норманн (3), Чернов (23), Ракицкий (55), Азмун (70).

Четлатиш: Ракицкий (78).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. Норманн "Зенит" жарима майдончаси яқинида йиқитилди. Стандарт вазият.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГОЛ! "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен бош билан гол уриб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

85. Ўзгариш: Шомуродов ўрнига Тосевски майдонга тушди.

81. "Ростов" футболчилар сонидаги устунликдан фойдаланиб, рақиб жарима майдончасини қамал қилмоқда. Мезбонлар тиним билмай тўпни Кержаков майдончасига ҳаволатиб узатишмоқда.

80. "Зенит" сафида ўзгариш: Малком ўрнига Прохин майдонга тушди.

78. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ракицкий иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

75. Норманн узоқ масофадан зарба бериб, "Зенит" посбонини синаб кўрди. Дарвозабон Кержаков тўпни эгаллаб олди.

74. "Ростов" сафида икки футболчи алмаштирилди, Хашимото ва Ерёменко ўйинга қўшилди. Шомуродов ҳали майдонда.

72. Футболчилар майдонда яширин жанг уюштиришяпти. Бир вазиятда "Зенит" футболчиси рақибга атайин қўполлик ишлатса, бошқасида "Ростов" футболчиси аламини оляпти.

70. Сариқ карточка. Азмун "Ростов" футболчисига нисбатан қўпол ўйнади.

67. Бурчак зарбасидан сўнг Шомуродов иккинчи қаватдаги курашда ғолиб чиқди, аммо унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

63. "Ростов" бироз ўзига келиб қолгандек кўриняпти. Мезбонларнинг ҳужумлари сони сезиларли даражада ортди.

57. Шомуродов "Зенит" жарима майдончасига ташланган тўпни Мамаев учун ютиб берди, аммо Павелнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

56. "Зенит" ҳам тезкор қарши ҳужумни амлага оширди, Азмун бир рақибини икки марта алдаб, зарба берди. Ноаниқ.

55. Сариқ карточка. Ракицкий "Ростов"нинг тезкор қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун жазоланди.

52. "Ростов" иккинчи бўлимни биринчи тайм каби фаол бошлаганди, аммо яна аста-секинлик билан ҳимояга ётмоқда.

50. Попов "Ростов" ҳужумини зарба билан якунлади, аммо бироз ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Малкомдан супер зарба, бироқ яна Песьяков сейв ижро этди.

41. АЗМУУУН! Сардор қулай вазиятни қўлдан чиқарди. Унинг яқин масофадан берган зарбасини Песьяков қайтариб қолди.

37. "Ростов"дан ўта хавфли ҳужум, аммо Мамаев 11 метрлик нуқта ёнидан дарвозани нишонга ола билмади.

30. Малком "Ростов" жарима майдончаси атрофида елиб-югуриб, жамоаси учун вазиятлар яратмоқда. Ҳозирча у "Зенит"нинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди.

27. "Зенит" иккинчи голни уришга яқин келди, дастлаб Азмун ҳаводан келган тўпга зарба бера олмади, кейин Оздоев қайтган тўпни дарвозага жойлашда адашди.

24. ГОЛ! Азмуннинг зарбасидан сўнг Песьяков тўпни қайтарди, аммо қайтган тўп Сардорга келиб тушди ва эронлик форвард бу сафар адашмади.

23. "Ростов" дарвозасига пенальти! Ҳакам ВАР такрорий лавҳасини кўрди ва 11 метрлик жарима зарбасини белгилади.

20. "Зенит" "Ростов" дарвозаси олдида тинимсиз ҳужумлар амалга оширмоқда, аммо баъзида омад келмаяпти, баъзида эса ҳимоячилар ҳалал бермоқда.

14. ГОЛ! Ионов Шомуродовнинг пасидан сўнг тўпни рақиб дарвозаси тўрига жойлади, аммо ҳакам офсайд байроқчасини кўтариб бўлган эди.

7. Норманн ўз жарима майдончасига яқин ҳудудда қоида бузди, аммо меҳмонлар стандартдан унумли фойдалана олишмади.

5. Элдор Шомуродов бугун аввалги учрашувларга қараганда анча фаол.

2. Шомуродов 2-дақиқадаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, аммо "Зенит" ҳимоячилари ҳужумчимизга ҳалал бериб, тўпни олиб қўйишди.

1. Учрашув бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика