UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  10 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

РПЛ. "Ўзбек дербиси"да Остон Ўрунов жамоаси сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди Янгиликлар

РПЛ. "Ўзбек дербиси"да Остон Ўрунов жамоаси сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди

Теглар :  "Ростов"РПЛ"Уфа"
Россия премьер-лигаси 27-туридан жой олган "Ростов" - "Уфа" учрашуви якунланди.


Ростов – Уфа 1:2 

«Ростов-Арена»

Голлар: 1:0 – 27 Хаджикадунич, 1:1 – 68, пенальти Фомин, 1:2 – 75 Кротов.

Ростов – Песьяков, Осипенко, Чернов, Хаджикадунич, Байрамян (Логашов, 67), Попов (Глебов, 67), Мамаев, Зайнутдинов (Саплинов, 76), Норманн, Ионов, Шомуродов (Прошляков, 86).

Уфа – Беленов, Круговой, Табидзе, Сухов (Урунов, 63), Никитин, Фомин, Голубев, Гиоргобиани (Кротов, 62), Алиев, Аликин, Агаларов (Козлов, 62).

Огоҳлантиришлар: Попов (45), Табидзе (61), Байрамян (67), Глебов (83), Алиев (85), Норманн (86), Прошляков (89), Логашов (90).


Учрашув якунланди. "Уфа" меҳмонда "Ростов"ни енга олди - 1:2!  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Саломат бўлинг.

90+3. "Ростов" анча суст ўйин кўрсатмоқда, жамоа жуда чарчаб қолди. 

90+1. Логашов қўполлиги учун жазоланди. 

Ўйинга 6 дақиқа қўшилди. 

89. Прошляковга қоида бузиш учун сариқ карточка кўрсатилди. 

87. Уххх! Остон Ўрунов рақиб жарима майдони томонда Норманни алдади, бироқ Логашов ёрдамга келиб, тўпни олиб қўйди.  

85. Остондан ичкарига ажойиб узатма! Қойил!  Вазиятдан оқилона фойдалана билишмади. Ичкарида Алиев ва Норманн тортишиб кетишди, уларга сариқ берилди. 

83. "Ростов"да ўзгариш: Шомуродов ўрнига Прошляков тушди.

83. Остон Ўруновдан қойилмақом рейд. Икки футболчини алдаб ўтган Ўрунов Глебов томонидан йиқитилди, Глебовга сариқ берилди.  

79. "Ростов"да ўзгариш: Зайнутдинов ўрнига Саплинов майдонга тушди.

75. ГООООООООООООООООООООООЛ!  Кротов Песьяков дарвозасига йўл топди ва ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. 

72. Остон Ўрунов марказда фаоллик намойиш қилди, бироқ сўнгги пас ноаниқ чиқди.  

70. "Ростов"да 2 та ўзгариш: Попов ўрнига Глебов, Байрамян ўрнига Логашов туширилди.

68. ГОООООООООООООООООООООООЛ!!! Фомин пенальтини муваффақиятли амалга оширди. 1:1! 

ПЕНАЛЬТИ!!!!

64. ВАРда кечиктирилган бўлса-да, пенальтига тортадиган вазият кўриб чиқилди. Маълум бўлдики, Байрамян қўполлик ишлатган. Унга сариқ кўрсатилди. 

62. "Уфа"да 2та ўзгариш: Гиоргобиани ўрнига Кротов, Сухов ўрнига Остон Ўрунов тушди. 

61. Мадон марказида "Ростов" футболчиси Табидзе томонидан тўхтатиб қолинди ва унга сариқ берилди.  

59. Ионов тезлик билан чап қанотдан ичкарига кириб борди ва тушунарсиз пас узатди.  Кейинчалик офсайд эканлиги маълум бўлди.  

57. Ўйин қизғин тарзда кечмоқда, жамоалар бир-бирларига жанг таклиф этишяпти. 

54. Шомуродов ва Никитин ўртасида кураш кечди. Якунда Никитин ҳамюртимиз томонидан йиқитилди.

52. "Уфа" футболчилари тўп "Ростов" ҳимоячисининг қўлига тегди, дея пенальти талаб қилишди. Вазият ВАРда текиширилди ва ҳакам ўйин давом этиши кераклигини маълум қилди.  

50. Мамаевнинг тўғри дарвозабон томон йўллаган зарбаси фойда келтирмади. 

47. "Уфа"дан жавоб: Агаларовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

46. "Ростов" бўлимни ҳужум билан бошлади, Шомуродовнинг зарбаси самарасиз якун топди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45+2. Алиевда яхши вазият юзага келди, аммо бош билан йўлланган зарба ноаниқ кетди. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Попов қоидани бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

45. ЗАРБА! Алиевнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Песьяков тўпни қўлига илиб олди. 

43. Ўйинда фаоллик анча пасайди, ҳозирча "Ростов" тўпга эгалик қилмоқда. 

40. Элдор Шомуродов юқори тезликда ичкарига кириб борди ва жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳимоячи томонидан қоида бузилмади деб топилди. 

37. Ионов Павел Мамаевга ноқулай пас берди, бу вазиятда Павел ҳеч нарса қила олмай қолди. 

35. Валерий Карпин шогирдлари ҳимоядан ўйин "қуряпти", бу жамоага қимматга тушиши мумкин. 

32. Сухов "Уфа"ни уйғотиша қарор қилди ва узоқдан зарба йўллади. Песьяков тўпни қабул қилиб олишда қийналмади.

30. "Ростов" ҳимоядан ўйнай бошлади, ҳамма ҳимояга қайтди, олдинда фақат Шомуродов қолди. 

27. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Черновнинг бурчакдан узатган тўпидан кейин Деннис Хаджикадунич бош билан "Уфа" дарвозасини ишғол этди! 1:0! 

24. Ўйинда "пауза" кузатилди, ҳакам футболчиларга сув ичиб олишлари учун имконият тақдим этди.  

22. Норманн Зайнутдиновга пас узатди, у эса тўпни ўзига хос финт билан Байрамянга етказишга уринди, "ўхшамади". 

21. Осипенко ва Агаларов ўртасида тўқнашув юз берди, ҳакам буни ўйиндаги оддий вазият деб баҳолади. 

19. Поповнинг жаримадан тепган тўпи тўғри бориб жонли деворга тегди, қайтган тўпни Норманн тепди, ноаниқ. 

18. Зайнутдиновдан ажойиб рейд, аммо у ҳимоячилар томонидан йиқитилди, жарима зарбаси белгиланди. 

16. ЗАРБА! Зайнутдиновнинг бош билан йўллаган зарбаси ва тўп Беленовнинг қўлида.  

15. Беленов эркин зарбани ўйинга киритади, негадир вақтни чўзаётгандек туюлмоқда, балки ўйин темпини пасайтирмоқчидир. 

13. "Уфа" бурчак тўпини ўйинга киритди, Попов узутмани техник жиҳатдан ўзига бўйсундира олмади. 

12. Агаларов яккама-якка курашда Хаджикадунични аяб ўтирмади, ҳакам эса негадир жим.

11. "Ростов"да қарши ҳужумга ўтиб кетиш имконияти туғилди, бироқ Круговой Зайнутдиновнинг оёғига тепиб, қоидани бузди. 

7. "Ростов" назоратни қўлга олишга уриняпти. Аввал Зайнутдинов, энди Норманн узоқдан зарба берди.

6. Элдор Шомуродов фаоллиги эвазига тўпни рақибдан олиб қўйди ва шу заҳоти йиқитилди.  

5. Ухххх! Зайнутдиновнинг зарбаси хавфли кўриниш олди, бир оз аниқлик етишмади. 

1. Ўйин бошланди!


"Ростов" чигил ёзди машғулотларда

"Ростов" стадионга етиб келди 

Таркиблар билан танишинг

- Учрашув 22:30да старт олади. 


- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Россия чемпионати 27-туридан ўрин олган "Ростов" - "Уфа" ўртасидаги беллашувни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика