UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  10 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  13

РПЛ. "Ростов" - "Локомотив" ўйинида гол урилмади Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" - "Локомотив" ўйинида гол урилмади

Россия чемпионати 7-туридан ўрин олган "Ростов" – "Локомотив" ўйини бошланмоқда. Жамоалар таркиблари эълон қилинди.

Бугун Россия Премьер-лигаси 7-турида ўзига хос "ўзбек дербиси" бўлиб ўтади. Тез орада ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ("Ростов") ва Жасур Жалолиддинов ("Локомотив") жамоаларининг ўзаро тўқнашувига гувоҳ бўламиз.  

Ростов – Локомотив 0:0

"Ростов-Арена"

Ростов – Песьяков, Чернов, Козлов, Осипенко, Хаджикадунич, Глебов, Байрамян (Тошевски, 90), Еременко (Мамаев, 72), Норманн, Ионов (Долгов, 85), Шомуродов (Полоз, 72).

Локомотив – Гильерме, Рыбус, Чорлука, Живоглядов, Магкеев, Куликов (Эдер, 85), Миранчук, Камано (Крыховяк, 68), Рыбчинский (Игнатьев, 86), Серкейра, Смолов (Лисакович, 62).

Огоҳлантириш: Крыховяк (73), Ионов (77), Игнатьев (90).

ЯНГИЛАШ

Тугади, 0:0. Барчага раҳмат. Шомуродов антирекордини қайд этишда давом этмоқда.

90. Тошевски Байрамяннинг ўрнига майдонга тушди.

86. ЗАРБАААААА!! Миранчукнинг зарбаси ноаниқ кетди. Бу нуқтадан ноаниқ зарба йўллаш қийин эди аслида.

83. "Ростов" футболчиси узоқ масофадан  зарба берди. Гильерме тўпни ушлаб олди.

81. ЗАРБАААААААА!! Глебовнинг кучли зарбасини Гильерме қайтарди. Супер сейв!

79. Ўйиндаги энг фаол ўйинчи Алексей Ионов сариқ карточка ишлаб олди.

76. "Локо" энди тўпга эгалик қилмоқда. Вазиятлар яратилмаётганига анча бўлди.

72. Шомуродовнинг голсиз серияси давом этади. У ўз ўрнини Полозга бўшатиб берди.

71. Норманнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордан ўтмади.

70. Рибчинский жарима майдончаси ёнида Байрамянни йиқитди. "Ростов"да жарима зарбаси.

68. Ҳурматли футбол мухлислари. Биз зерикарли бўлмаган, жуда сифатли, интизомли ўйинни кўряпмиз. Завқ оляпман бу ўйиндан.

65. "Ростов" яна бир имкониятни йўққа чиқарди. Ионов тўпни марказга тузук-қуруқ ошириб бера олмади.

62. Илк ўзгаришни кўрдик. Беларусь чемпионатида порлаган Лисакович Смоловнинг ўрнини эгаллади. Федорнинг ўйини бугун чиқмади.

60. УХХХХХ!! Бундай пасни биринчи марта кўришим. Ионов шунақанги пас бердики, тўп 3 ҳимоячидан ўтиб, Глебов томон борди. Кесма узатма ўхшади, зарба эса йўқ...

55. Эхх, Ионов нима қиляпсанннн... Шомуродов ўз паси билан Ионовни рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқариб юбориши мумкин эди. Ионов тўпни тўхтата олмади.

51. Чорлуканинг пасидан кейин Камано "Ростов" жарима майдончасига кириб бориб, ноаниқ зарба йўллади.

47. Иккинчи бўлимдаги дастлабки ҳужум ҳам "Ростов" томонидан ташкил қилинди. Ионовнинг қанотдан Шомуродов узатган тўпини Гильерме ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

45. Норманн ва Серкейра ҳаводаги тўп учун курашда бир-бирининг бошига зарба бериб юборди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилаётган паллада таймга 2 дақиқа қўшиб берилгани маълум қилинди.

44. ЗАРБАААААААААА!!! Шомуродовнинг пасидан кейин Байрамян тўпни марказга оширди. Козлов бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Чорлука эса ўз вақтида тўпни бартараф қилди.

41. "Ростов" қаттиқ босим уюштирмоқда тахминан 5-6 дақиқадан буён. "Локо" эса чуқур ҳимояда.

38. Норманн тўпни ҳужумдаги Ионовга оширганди. Кучли пасни Ионов тўхтата олмасди ҳам.

34. 50га 50 вазият. Серкейра жарима майдончаси ичида Ионовни итариб юборди. Бу пенальтига тортмасди ҳам.

32. Ионовнинг жаримадан "Локо" жарима майдончаси ичига узатган тўпини Гильерме ушлаб олди.

30. ЗАРБАААААААА!!! Рибууусссссс! ўйиндаги илк хавфли зарбани 30 дақиқа кутдик! Рибуснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

27. Миранчукнинг Смолов томон узатган тўпини Песьяков ушлаб олди. 

24. Ие, Элдорбой... 100 фоизлик вазият эди-ку. Элдор шунчаки тўпни тўхтатишда хатоликка йўл қўйди.

21. "Локо" ўйинни марказга кўчирди. "Ростов" ҳам тўпни рақибига топширди.

18. Ионов қанотдан тўпни рақиб дарвозаси ёнидаги Шомуродовга оширганди. Гильерме тўпни ушлаб олди.

16. ЗАРБААААААА!!! Смоловнинг ўнг оёқда ноқулай ҳолатда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

15. УХХХХХХХ!! "Ростов"да яхши имконият юзага келганди. Еременко қанотдан тўпни Шомуродовга оширди. Элдор эса тўпни товони орқали марказга ўтказиб юборди. Аммо... Элдор "Ростов"даги ягона форвардлигини ёдидан чиқариб қўйди шекилли...

12. Қанотдан оширилган тўпга Шомуродов боши билан ноаниқ зарба йўллади.

11. ЗАРБААААААА!! Смоловнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Қайтган тўпга Миранчук ҳам зарба берди. Песьяков тўпни ушлаб олди.

9. "Ростов" бурчак тўпи ишлаб олди.

6. Норманн ҳужумдаги Шомуродовни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилиб кўрди. Лекин пас анчагина ноаниқ кетди.

4. Тўп билан асосан ростовликлар бўлмоқда. Лекин босим йўқ.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! Эътиборингизни "Ростов-Арена"га қаратамиз. Ушбу стадионда Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Ростов" ҳамда Жасур Жалолиддинов ўйнаётган "Локомотив" ўзаро тўқнаш келади. Учрашувни сизлар билан биргаликда Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика