UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  0 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  4 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  135 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7

РПЛ. ЦСКА "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Файзуллаевдан ассист. Эсанов эса 75-дақиқада майдонга тушди Янгиликлар

РПЛ. ЦСКА "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Файзуллаевдан ассист. Эсанов эса 75-дақиқада майдонга тушди

ПРЛнинг 6-турида ЦСКА "Акрон" баҳси якунланди.

РПЛ. 6-тур

ЦСКА -  "Акрон" 4:0 

Гол: 1:0 – 49 Мусаев, 2:0 – 60 Обляков, 3:0 – 82 Мойзес, 4:0 – 87, пенальти Обляков.

ЦСКА – Акинфеев, Мойзес, Виллиан, Дивеев, Файзуллаев (Жемалетдинов, 80), Давила (Койта, 80), Круговой, Гайич (Глебов, 90), Здьелар, Обляков (Кисляк, 90), Мусаев (Шуманский, 90).

Акрон – Волков, Димоски, Паулу Витор, Эшковал, Савичев, Лончар (Хубулов, 64), Джурасович, Палиенко (Кузьмин, 46), Бакаев (Эсанов, 64), Данилин (Дмитриев, 73), Тавареш (Тимошенко, 73).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

88. ГОООЛ. Обляков ҳисобни янада йириклаштирди.

87. Мезбонлар пеналтига эга бўлмоқда.

82. ГОООЛ. Облаковдан ассист ва Мойзес ҳисобни йирик кўрисниҳсга келтирмоқда

80. Аббосбек Файзуллаев учун баҳс якунланди. Унинг ўрнига Рифат Жемалетдинов майдонга тушди

78. Аббосбек бугун супер ўйин кўрсатмоқда. Уни яна йиқитишди

71. Бир дақиқада икки марта Аббос рақиб посбонини текшириб кўрди, унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

71. Аббосбек Файзуллаев рақиб майдончасига кириб борди ва зарба йўллади. Унинг аниқ ва кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди

65. "Акрон" сафида Шерзод Эсанов захирадан майдонга тушди

64. Милан Гаичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

60. ГОООЛ. Обляков ҳисобни ўзгартирмоқда. Мезбонлар иккинчи бўлимда ҳужумларидан фойдалана олмоқда

57. Данил Круговой ажойиб ҳаракат қилди ва зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ

55. Роша ва Жилсон Тавареш тўқнашиб кетди, меҳмонлар ҳужумчиси майдонга ётибди

49. ГОООЛ. Аббосбек Файзуллаевдан ажойиб узатма ва Тамерлан Мусаев ҳисобни очди

48. Максим Кузьминнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+3. Давила супер имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди

Ҳакам биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди

39. Рошанинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ

35. Файзуллаевнинг бурчакдан узатган тўпидан сўнг Дивеев боши билан зарба йўллади

34.  Милан Гаичра рақиб майдончасига кириб борди ва узатмани амалга оширди, рақиб посбони қийинчилик билан тўпни бурчакка чиқариб юборди

31. Мусаевнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

27. "Акрон" футболчилари жуда қўпол ҳаракат қилмоқда.

21. Давиланинг узатмасидан сўнг Мусаев боши билан зарба йўллади, тўпни эса дарвозабон ушлаб олди

19. ЦСКАнинг ҳужумлари Файзуллаев қанотидан бўлмоқда. Ҳамюртимиз ажойиб ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча шериклари имкониятлардан фойдална олмади

15. Обляков иккита футболчини "хот-дог"га учириб юборди ва зарба йўллади, бироқ тўп устунга тегмоқда

14. Аббосдан навбатдаги ажойиб узатма, бироқ Давиланинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

11. Жилсон Тавареш ҳисоби очиши мумкин эди, бироқ меҳмонлар ярим ҳимоячисини зарбаси ноаниқ чиқди

9. Аббос учрашувни яхши бошлади. Файзуллаевнинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олмади ва рақиб ҳимоячиси тўпни эгаллаб олди

5. Аббос яхши ҳаракат қилди ва ҳужумни бошлади. Давиланинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

2. Огоҳлантириш. Роша илк дақиқанинг ўзида огоҳлантирилди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика