UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  37 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

РОЗК мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун футбол бўйича мастер класслар ўтказилди Янгиликлар

РОЗК мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун футбол бўйича мастер класслар ўтказилди

Теглар :  РОЗК
Чилонзор туманида жойлашган 204 ҳамда 561-мактабгача таълим муассасасининг жажжи тарбияланувчилари Республика олимпия захиралари коллежида бўлиб, бу ерда улар учун футбол спорт тури бўйича малакали мутахассислар томонидан мастер класслар ташкил қилинди.

Юртимиздаги мактабгача таълим муассаса тарбияланувчиларини ёзги таътил давомида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спортга бўлган қизиқишларини уйғотиш, оммавий спорт турларига жалб қилиш, Ватанга меҳр-садоқат туйғуларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи талаблари асосида тарбиялаш Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати ва Чилонзор тумани мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида мақсадида “Ёшларимиз - келажагимиз” давлат дастури доирасида “Спортга илк қадам” лойиҳасининг навбатдаги ташрифи ташкил этилди.

Чилонзор туманида жойлашган 204 ҳамда 561-мактабгача таълим муассасасининг жажжи тарбияланувчилари Республика олимпия захиралари коллежида бўлиб, бу ерда улар учун футбол спорт тури бўйича малакали мутахассислар томонидан мастер класслар ташкил қилинди.

Кейин эса шу ернинг ўзида болажонлар иштирокида футбол мусобақаси ташкил қилинди. Мусобақада 561-мактабгача таълим муассасасининг болажонлари 2:1 ҳисобида ғолибликни қўлга киритишди. Ғолибларга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Республика олимпия захиралари коллежи томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика