UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоага эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  0 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  9 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  8 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  17 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз! Янгиликлар

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

Бугун "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози 47 ёшга тўлди.

Бердиев 1997 йилдан бери "Насаф" билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. "Насаф" сафида 314 марта майдонга тушган футболчи узоқ йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган.


Шунингдек, Бердиев 408 марта майдонга тушиб, мамлакатимизда энг кўп майдонга тушган фахрий футболчилар қаторида ҳам туради. Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида чемпионатимизда 4та бронза ва 1та кумуш медални қўлга киритди. Бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. 4 марта эса Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. 3 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган Бердиев, 5 марта Осиё Чемпионлар лигасида "Насаф" бош мураббийи сифатида иштирок этди. Саъдуллаевич бош мураббийлик фаолиятида уч карра мамлакатимизнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган. "Насаф"ни миллий чемпионатимизда 177 марта майдонга бошлаб тушган Бердиев, 106 марта рақибларини доғда қолдирди.



"Насаф" ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда воҳалик футбол ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оила аъзолари бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


"Насаф" ПФК жамоаси

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика