UZ

Сўнгги янгиликлар

02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз! Янгиликлар

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

Бугун "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози 47 ёшга тўлди.

Бердиев 1997 йилдан бери "Насаф" билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. "Насаф" сафида 314 марта майдонга тушган футболчи узоқ йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган.


Шунингдек, Бердиев 408 марта майдонга тушиб, мамлакатимизда энг кўп майдонга тушган фахрий футболчилар қаторида ҳам туради. Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида чемпионатимизда 4та бронза ва 1та кумуш медални қўлга киритди. Бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. 4 марта эса Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. 3 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган Бердиев, 5 марта Осиё Чемпионлар лигасида "Насаф" бош мураббийи сифатида иштирок этди. Саъдуллаевич бош мураббийлик фаолиятида уч карра мамлакатимизнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган. "Насаф"ни миллий чемпионатимизда 177 марта майдонга бошлаб тушган Бердиев, 106 марта рақибларини доғда қолдирди.



"Насаф" ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда воҳалик футбол ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оила аъзолари бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


"Насаф" ПФК жамоаси

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика