UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Рўзиқул Бердиев: "Вазиятга реал қараймиз, биз айни пайтда кучли учликка киришга қодир эмасмиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Вазиятга реал қараймиз, биз айни пайтда кучли учликка киришга қодир эмасмиз"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун тажриба ўз сўзини айтди ва ҳал қилувчи ролни ўйнади. "Локомотив" тажриба эвазига ғалаба қозонди. Шунга қарамасдан футболчиларимиз охиригача курашишди. Тўғри, ҳаяжон сезилди. Лекин жамоамиз кучли рақиб қаршисида ёмон кўринишмади. Агарда яратилган вазиятларни голга айлантирганимизда, унда натижа ҳам қониқарли бўларди. Абдухолиқовнинг голидан аввал Рашидхонов ўз имкониятинидан унумли фойдаланганида, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Футболдаги сен урмасанг, сенга уришади қоидаси амалда руй берди. Ўйлайманки, таркиб буткул янгилангани, ёшарганига қарамасдан жамоамиз чизгисидаги ўйинни сақлаб қолишга эришдик. "Локомотив" билан ҳам тенгма-тенг ўйнадик. Бугунги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдирдим. Шунингдек, мухлисларимизга ҳам бизга билдираётган ишончи учун катта раҳмат! Айнан ишқибозларимиз бизларни ҳар доим қўллаб, бизга далда бўлишмоқда.

Вазиятга реал қарайлик, биз айни пайтда кучли учлик учун курашишга қодир эмасмиз. Таркиб буткул ўзгарди. Бир йилда тузилган жамоа билан юқори ўринлар учун курашиш қийин. Асосий мақсадимиз, ёш футболчиларнинг тажрибасини ошириш, ҳар ўйинга эса максимал ҳаракат қилиш. Юқори ўринлар учун курашиш эса ниҳоятда қийин бўлади. Балки иккинчи даврада таркибга тажрибали футболчилар қўшилса, ёки легионерлар келса, балки вазият ўзгариши мумкин.

Биз асосий таркибни йўқотганимизга қарамасдан, ўзимизнинг услубдаги, имзоимиз остида футболни сақлаб қолганимиз катта ютуқ. Буни янада шакллантири, такомиллаштиришга интиламиз. 

Лига Кубоги? Очиғи бу мусобақа бизга нима беришини билмадим. Айни дамда кўплаб футболчиларимиз ОТЖ йиғинига жўнаб кетишади. Биз эса асосий таркибга кам тушаётган ёш футболчиларга имконият берамиз. Бу мусобақа ким билан ўйнашимиздан қатъи назар ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларни тушириб, максимал ҳаракат қиламиз.

Ислом Кенжабоев машғулотларда жароҳат олгани боис ўйинда иштирок этолмади. Бугун унинг йўқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказди. Чунки тезкор футболчилар орқали рақиб ҳмоясини ёриб ўтмоқчи эдик. Лекин бу баҳона бўлиб қолмаслиги керак. 

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика