UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0

Рўзиқул Бердиев: "Шўртан"га қарши баҳсда мухлисларга ёқадиган ўйин бўлади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Шўртан"га қарши баҳсда мухлисларга ёқадиган ўйин бўлади"

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган воҳа дербиси мақомидаги "Насаф" - "Шўртан" учрашуви олдидан "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Янги мавсумнинг илк ўйини дербига тўғри келди. Бу галги старт ҳар қачонгидан ҳам қизиқроқ бўлади деб ўйлайман. "Шўртан" жамоаси билан сўнгги йиллардаги тўқнашувларимиз жуда қийин кечиб келмоқда. Бу қарама-қаршилик ҳақиқий дербиларга хос тарзда ўтади. Ўтган йили ҳам бу жамоа билан ҳар иккала баҳс драматик тарзда кечганди. Бу сафар ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Ушбу йилдан "Шўртан" жамоасида янги мураббий иш бошлади. Зоир Тўрақулов мураббий сифатида ўз қарашларига эга деб биламан. "Шўртан" янгича услубда футбол ўйнаши мумкин. Таркибда ҳам тажрибали футболчилар етарли. Шу боисдан, бу баҳс мухлислар учун қизиқарли ўйин бўлади. Таркибда баъзи ўзгаришларга қўл уришим мумкин. Сафимизга жалб этган ёш истеъдодли футболчиларга, янги келиб қўшилган ўйинчиларга имконият берамиз. Шу жиҳатдан олиб қараганда, бу баҳсда ўйин амалиётига эга бўлишлари учун бошқа футболчиларга ҳам имконият тақдим этамиз. Уларни таркибимизга қўшиб олдикми, демак уларга ҳам имкон беришим лозим. Бўлмаса бу футболчилар ўсишдан тўхтаб қолишлари мумкин. Умид қиламанки, дастлабки учрашувда мухлисларимизни хурсанд этамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика