Рўзиқул Бердиев: “Рақибимиз ўз майдонида кучли ўйин кўрсатди”
14 мар 2018 01:03
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: “Рақибимиз ўз майдонида кучли ўйин кўрсатди”
“Ал Садд” – “Насаф” (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб қаршиликлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди.
-Рақибимиз бугун ўз майдонида кучли ўйин кўрсатди, ҳисоб ҳам йирик бўлди. Бундай ҳисобда мағлуб бўламиз деб, ўйламагандик. “Ал Садд” ҳақли равишда ғалаба қозонди.
Бугун ҳимояда жуда қупол хатоларга йўл қўйдик. Бундай ўйинларда йўл қўйилган хатолар асло кечирилмайди. Ҳамма голлар ўзимизнинг хатолар орқали киритилди. Драган Чераннинг эртароқ майдонни тарк этиши, ўйинимизга асло таъсир қилгани йўқ.
Гуруҳдаги вазиятга тўхталадиган бўлсам, вазият шундайки, битта ўйиннинг натижаси кўп нарсани ўзгартириб юбориши мумкин. Бўлажак ўйинлар натижаси бунга аниқлик киритади. Биз курашни давом эттирамиз.
"Насаф" матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар