UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  0 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  21 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклаймиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклаймиз"

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Чемпионни мағлубиятга учратиб медалларга эгалик қилиш икки ҳисса ёқимли. Барчани ғалаба билан табриклайман. Футболчилар катта меҳнат қилишди, бунинг учун уларга катта раҳма айтаман. Ўйлайманки, бугун ўйинда тўлиқ устунлик қилдик. Вазиятларни ҳисобга олсак ҳам бу яққол намоён бўлади. Ушбу учрашувга йигитлар руҳан жуда яхши тайёргарлик кўришганди. Медаллар ютиш ўз қўлимизда эди. Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бугун мухлисларимиз кўз ўнгида чиройли ўйин кўрсатишимиз керак эди. Жамоамиз маҳорат ва иштиёқ кўрсатди. "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклаймиз. Лекин бугун биз устунликка эга бўлдик.

- Агар Жиззахда керакли натижа қайд этилганида шундай натижа бўлармиди?
- "Суғдиёна" билан ўйиндан олдин 10та учрашувда мағлуб бўлмаган эдик. Нега шундай савол бермадингиз? (кулади). Битта мағлубиятга учраганимизга дарҳол шу саволни бердингиз. Албатта бу ҳазил. Мағлубиятни жиддий қабул қилдик. Ғалабадан хурсандмиз. Мағлубият бугунги ўйинга мотивация берган бўлиши мумкин. Жиззахдаги мағлубиятнинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Оралиқдаги катта танаффусдан сўнг ўйин ўтказдик. Терма жамоа футболчилари ўйин куни етиб келган эди. Жароҳатлар ҳам таъсир қилди. Бу баҳона эмас.

- Рақиб бош мураббийи "Насаф"нинг барча футболчилар ёққанини айтди. Бу ҳавотирли жавоб эмасми?
- Ўйлантириб қўйдингиз. Раҳбарият билан гаплашиб жамоани ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Орада 1-2 йил ўтди ва яна жамоамиз шаклланиб олди. Йигитлар ўсишда давом этмоқда. Ўзига бўлган ишончи ортмоқда. Шу футболчиларни сақлаб қолиб яна бир нечта тажрибали футболчиларни қўшсак катта мақсадларни қўя оламиз. Ҳеч бир футболчида пасайиш кўрмадим.

- Молиявий қийинчиликлар бартараф этилдими?
- Қисман бартараф этилмоқда. Бу муаммо ўз ечимини топади.

- "Насаф" яна битта ғалаба қозонса иккинчи ўринни нақд қилади. Лицензиялаш жараёни қандай кетмоқда?
- Биз бошқатдан керакли ҳужжатларни тақдим қилишимиз керак бўлади. Бу борада жамоамизга топшириқ берилган, зарур ҳужжатларни тақдим этишимиз лозим. Чунки бизда барча шароитлар бор. Қаердадир эътиборсизлик бўлган. Бу нарсани ўзим ҳам кутмаган эдим. Боиси ҳар йили биринчилардан бўлиб лицензиялаш ҳужжатларини топширар эдик. Лекин бу йил эътиборсизлик юз берди. Тасаввур қилинг ёш жамоамиз ОЧЛда ўйнаса бу катта тажриба бўларди.

- Бугун уч нафар ҳимоячи билан жамоангиз ҳаракат қилди. Бу икки ўйиндан бери кузатилмоқда. Қай даражада ўхшамоқда?
- Майдонда учта марказий ҳимоячи борлигига қарамасдан 4-3-3 схемасида ўйнадик. Бу жойлаштиришга боғлиқ. Жиззахда 3-4-3 схемасида ўйинимиз қовушмади. Бугун эса марказий ҳимоячи ролида тўп тепадиган Ғолиб Ғайбуллаевни қанотга қўйдик. Қанотда ўйнайдиган футболчиларимиз жароҳати сабаб айрим ўзгаришларга қўл урдик. Жўрабек Маннонов бугун муносиб тўп тепди. Машғулотларимиз кўпроқ комбинацион футболга асосланган. Яхши майдонда ўйнаяпмиз, балки шу сабабли сифатсиз майдонларда ҳаракатларимиз ўхшамаётган бўлса керак."Машъал" майдонида икки бор ўйнадик натижа ижобий бўлмади. Файсал Траоренинг бугун туғилган куни экан. Шу сабабли у билан бирга голни нишонлашди. Охирги пайтларда жароҳати сабаб ўйинларни ўтказиб юбораётган эди.



Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика