UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  8 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6

Рўзиқул Бердиев: "Ўйлайманки бу ютуқ клуб раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ўйлайманки бу ютуқ клуб раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилади"

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Тан олиш керак, "Пахтакор" бошқа рақибларга нисбатан бир калла баланд бўлгани сабабли иккинчи ўрин учун кураш қизғин кечиши кутилганди. Чунки бу ўрин учун курашадиган жамоалар сони кўп эди. Якунда биз кумуш медаль соҳибига айландик ва албатта бундан хурсандмиз. Ўйлайманки бу ютуқ раҳбариятимиз томонидан муносиб рағбатлантирилади.

"Бунёдкор" тўп билан яхши муомала қиладиган жамоа. Шунинг учун бугун тўпни уларга берган ҳолда қарши ҳужумда ўйнадик. Стандарт вазиятлар ўйин тақдирини ҳал қилиш эҳтимоли юқори эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Марко жарима тўпини голга айлантириб, жуда керакли ғалабани тақдим қилди.

Агар ёш жамоани шакллантирмоқчи бўлсангиз 1-2 йил вақт керак бўлади. Агар кучли ва тажрибали футболчилар бўлса камроқ вақт ҳам етади.

Абрамовга қарши охирги тўртта ўйинда ютқазмадик? Ҳар бир рақибга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Алоҳида тайёргарлик деган нарса йўқ.

Таркибни кўп футболчилар тарк этса янги жамоа қуриш жуда ҳам қийин бўлади. Бу нарсани мураббий сифатида қабул қилиш ҳам менга оғир бўлади. Агар ҳозирги етакчилар ҳам кетадиган бўлса "Насаф" яқин йилларда ўз олдига юқори вазифаларни қўймаса керак деб ўйлайман.

Марко Станоевич "янги Черан" эмас, лекин юқори даражадаги футболчи", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика