UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  1 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  9 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланмоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланмоқда"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" (4:1) билан ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Рақибга ҳам ўйнаш имконини бердик. Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик. Фикримча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15-20 дақиқалигида бироз рақибга тўп назоратида устунликни бериб қўйдик дея оламан. Ўша вазиятни ҳисобга олмаганда қолган дақиқаларда назорат бизда бўлди", - дейди Рўзиқул Бердиев. 


- Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиевни асосий таркибга киритилмаслиги тактика билан боғлиқмиди ёки жамоанинг даражасидан келиб чиқиб тактика танландими?

- Жамоага ёрдам беришга тайёр кўп футболчиларимиз бор. Ўтган ўйинда Ғолибдан фойдалангандик. Умар тикланиб бўлганидан сўнг унга имкон бердик. Менимча вазифасини яхши бажаришди. Шерзод йўқлиги учун Шарофни чап қанотга туширдик. Зафармурод ҳозир энг яхши ҳолатида ва майдонда яхши ҳаракат қиляпти. Кўп эмас 3 та позицияда ўзгариш қилдик. Футболчилар ҳар қандай ҳолатда ўйин амалиётига эга бўлиб туриши керак. Шу боис бугун бошқа футболчиларга имкон бердик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланишмоқда. Улар яқин орада спорт формасини яхшилай олади. 

- Шерзод Насруллаев ҳақида маълумот берсангиз...

- Шерзод доим назоратимиз остида. У умумий эмас, якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда. Ўзи билан гаплашганимда ҳолати яхшиланиб бораётгани ҳақида айтди, ўйлайманки, у ҳам яқин орада майдонга қайтади.

- Голбаннинг пеналтига сабабчи бўлган вазиятига қандай баҳо берасиз?

- Мен Голбандан бу вазиятда норози бўлдим, чунки ана шу вазиятгача олиб келмаслик керак эди. Ўша вазиятнинг такрорини кўриб чиқамиз лекин ҳисоб 3:0 пайти рақибга бундай имконият бериш тажрибали ҳимоячи учун яхшимас деб ўйлайман. Шу учун бу вазиятда Игорга бироз танбеҳ бердим, чунки биласиз, ҳисоб 3:0 пайти жамоа бўшашиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ўйлайманки, Игорь бундай хатоларни бошқа қилмайди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика