UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  3 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  7 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3

Рўзиқул Бердиев: "ЎФАдагилар терма учун муносиб мураббий излашаётганига умид қиляпман" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ЎФАдагилар терма учун муносиб мураббий излашаётганига умид қиляпман"

Суперлиганинг 17-тур доирасидаги "Локомотив" - "Насаф" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- "Локомотив" бизга нисбатан анчагина кучли жамоа эканлигини билардик, бу барчага аён эди. Шундай рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Буни қисман уддаладик деб ўйлайман, аммо футболчилардаги маҳорат ўз сўзини айтди. Марат Бикмаев Ўзбекистондаги энг яхши ва энг сермаҳсул ҳужумчилардан бири эканлигини исботлади.

Хамробеков? Учта марказий ҳимоячи тактикасида ўйнаганимизда у ҳар доим орқа чизиқда ўйнади. "Навбаҳор" билан ўйинда у жамоанинг етакчиси бўлганди. "Локомотив" ҳужумчилари тезкорлигини билардик. Шу боисдан Одил Хамробеков, Ғолиб Ғайбуллаев ва Умарбек Эшмуродовни марказда ўйнатдик. Мақсуд жуда тажрибали, бироқ тезликда ҳужумчига ютқазади. Айта оламан, бу уч футболчининг бугунги биргаликдаги ўйини бизни қониқтирмади. Ҳужумлар асосан марказдан ўтказиб юборилди. «Навбаҳор» билан баҳсда Акмал Мозговой ҳам яхши ўйнаганди. Ўйинда катта тажриба олиши учун ёшлардан ҳам фойдаландик. Акмал ҳам марказда ёмон ўйин кўрсатмади. Учрашув унга катта фойда берди деб ўйлайман.

Раҳбарият билан бир-биримизни тушунамиз. Бир раҳбар билан мураббийликда бирга ишлаганмиз, бири билан эса академияда. Шу боисдан улар билан тил топишиш қийин бўлмайди.

Терманинг янги бош мураббийи? Бу саволга жавоб бермаслигим ҳам мумкин. Бироқ қисман ҳам бўлса ҳам гапираман. ЎФАдагилар бизга муносиб мураббий излаш билан банд бўлишса керак. Умид қиламанки, улар шундай мутахассисни топишади ва бундан барча мухлислар хурсанд бўлади.

Ўйин биз режалаштиргандек ўтди. “Насаф” футболчилари тартибли ўйнашга ҳаракат қилишди. Бироқ Бикмаевнинг бир ўзи ҳужумда етакчи эканлигини кўрсата олди, рақиб ҳимояда анчагина тартибли эканлигини исботлашди. Рақиблар ўз ишларини бажаришди ва голлар ура олишди. Бугуншундай кучли клуб, амалдаги чемпионга қарши муносиб ўйин намойиш қилдик.

Жадвалнинг юқорисига кўтарилиш қийин бўлади. Бироқ бизнинг футболчиларда бунга етарлича потенциал бор ва бунга эриша олишимизга ишонамиз.

Шароф Муҳитдинов: "Ўйин қийин ўтди. Буни билардик. Ўйиндан олдин мураббийимиз режа қилган тактика асосида ўйин кўрсатишга интилдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Шу ергача етиб келган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман".

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика