UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Эрон чемпионати. "Истиқлол" меҳмонда ғалаба қозонди, Машариповдан ассист  0 00:00Ла Лига. "Реал" ва "Вильярреал" "Бернабеу"да куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:45А Серия. "Интер" ўз уйида "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:27Сергей Лушчан: "Ўйин натижаси осмонларда ҳал бўлиб бўлгандек. Биз намойиш этган ўйиндан 99% кўнглим тўлди"  17 22:57Эрон чемпионати. "Персеполис" 90+5 дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ўрунов баҳсдан олдинги чигалёзди машғулотида жароҳат олди  2 22:55Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим"  11 22:32РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Ахмат"дан устун келди, Раҳмоналиев захирадан майдонга тушди, Ашурматов эса...  0 22:24Грилиш "Манчестер Сити"даги келажаги борасида қарор қабул қилди  3 21:34Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" 90+4 дақиқадаги гол сабаб мағлубиятга учради, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  0 21:10АПЛ. "Арсенал" ва "Ман Сити"дан иродали ғалаба, "Брентфорд" – "Вулверхэмптон" ўйинида 8та гол урилди  4 21:06Фалькао, Савиола, Эрматов, Кападзе, Аҳмедов, Умаров... Юлдузлар иштирокидаги баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  7 20:31Дешам Мбаппе нега "Реал"нинг "Вильярреал" билан ўйини учун қайдномага кирганига тушунмаяпти. Форвардни жароҳати сабаб Франция термасига чақиришмаганди  9 19:55"Андижон" ўз тарихида биринчи бор ОЧЛда иштрок этади  49 19:38"Андижон" драматик ўтган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  245 18:35АПЛ. Бешта баҳснинг асосий таркиблари билан танишинг  0

Рўзиқул Бердиев: “ОЧЛга муносиб ҳозирлик кўрамиз” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “ОЧЛга муносиб ҳозирлик кўрамиз”

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев куни кеча Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб Европа чемпионлари лигасидан ўрин олган “Зенит” – “Бенфика” учрашувини бевосита “Петровский” стадионидан туриб кузатди.
Куни кеча Россия сафаридан қайтган жамоамиз устози бу ҳақда қуйидагиларни гапириб берди.

-Европа қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасини бевосита кузатиш учун ушбу учрашувга бордим, -дейди Рўзиқул Саъдуллаевич. – Мақсадим ЕЧЛ учрашувини томоша қилиш билан бирга ўша ўйинда мураббийларнинг тактик ва техник услубларини оз бўлсада ўзлаштиришдан иборат эди. Сафардан ўзим учун керакли ахборотларни тўплай олдим. Учрашувдан кейин “Зенит” клуби қароргоҳига ҳам бориб, у ерда футболчилар учун яратилган шароитларга гувоҳ бўлдим. Тўғрисини айтганда, клуб базасида яратилган шароитлардан ажабланмадим. Бизда ҳам шу каби шароитлар яратилган. “Зенит”да барча ташкилий ишлар аъло даражада ташкил этилган ва професионаллар иш олиб боришига гувоҳ бўлдим.

-Куни кеча ОФК томонидан Осиё чемпионлари лигаси баҳсларида Ўзбекистон учун 3+1 тарзида ўринлар тақсимлангани маълум бўлди. Бу “Насаф”нинг янги мавсумда ОЧЛни гуруҳ босқичида бошлашини англатади...


-Албатта биз якунланган мавсумда чемпионатни совринли ўринда якунлагач, қитъа турниринг гуруҳ босқичида бошлашни ният қилгандик. Кутилгандек, ОФК томонидан юртимиз жамоалари учун 3+1 тарзидаги ўринлар тақдим этилди. Бу юртимиз футболининг нуфузи ОФК томонидан юқори баҳоланганидан далолат беради. Янги мавсумда ушбу турнирда қатнашадиган барча клубларимизга омад тилайман. Ўз ўрнида “Насаф” футболчилари ҳам ушбу баҳсларга муносиб ҳозирлик кўришади. Ўтган ҳафтада жамоамиз аъзолари Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишди. Кўрикдан эртароқ ўтишимизнинг сабаби сафимиздаги жароҳат олган айрим футболчиларимизга аниқ ташхис ҳам қўйилади. Янги йил олдидан ташкил этиладиган йиғинмизга улар тайёр ҳолатда келишади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика