UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  2 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  3 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  2 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  5 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  2 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8

Рўзиқул Бердиев: “Нефтчи” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Нефтчи” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди”

Олий лига 13-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фарғонага таркибдаги бир қатор муаммолар билан келгандик. Бугун “Нефтчи” яхши ўйнади. Балки Фарғона жамоаси ғалабага лойиқ ўйин кўрсатгандир. Мағлуб бўлаётиб дуранг қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳам қайсидир маънода руҳий тушкунликдан олиб чиқишга яна бир сабаб бўлиши мумкин. Бугун таркибда жиддий муаммолар борлигини айтиб ўтдим. Мана шундай ҳолатда “Нефтчи”дек жамоа уйида ўйнаш қийин кечади. Ўйин сўнггидаги вазиятни ҳисобга олсак, бугун бир очко ишладик.

- Фарғонада кечган сўнгги ўйинда “Насаф” “Нефтчи”ни мағлуб этганди. Ўша ўйин билан таққослаганда, “Насаф” бугунга келиб кучсизландими ёки “Нефтчи”да ўсиш борми?
- “Нефтчи” жамоаси янги тактик схемада ўйнаётганига гувоҳи бўлдим. Фарғоналиклар беш ҳимоячи билан ўйнашди яъни 3 та яққол марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилишди. Умуман олганда мазкур тактика бугун рақибга қўл келди. Ўтган сафарги баҳсда омад биз тарафда бўлганди. Шунинг учун тезкор голлар ургандик. Бироқ бугун мезбонлар яхши ҳаракат қилишди.

- “Насаф”нинг ғалабасиз серияси давом этади. Бу бош мураббийга босим юклайдими?   
- Ҳа албатта! Натижага мураббий жавобгар. Вазиятни тўғри тушуниб турибман. Қаршилик мухлислар эса биздан ғалаба кутяпти. Балки айб мендадир, - деди Бердиев.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика