UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  220 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  2 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция)  21 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мурабийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Футболда натижа биринчи ўринда туради. "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Уларнинг бугунги баҳс учун режаси амалга ошди, "Локомотив" ҳимояда яхши ўйнаб, қарши ҳужумда бизни жазолашга уринди ва бунга эришди. Биз эса ҳимояда қўпол хатолар қилдик. Охирги ўйинларда Амонов кўп гол ураётгани ва яхши формада эканини таъкидлагандик. Тўпни ҳар қанча назорат қилмайлик футболда биринчи ўринда натижа туради", - деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" футболчилари давралар оралиғида ҳаддан зиёд юклама олгандек кўринди...
- Бу албатта сизнинг фикрингиз, аммо сўнгги дақиқаларда ҳам футболчиларимиз рақибдан кўпроқ югураётганди. Олдинги ўйиндан фарқи таркибимиздаги йўқотишлар бўлди. Чап қанот ҳимоячимиз Шерзод Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди. Саитов ҳар қанча чап қанотда ўйнашга уринса ҳам, у барибир ўнг қанот ҳимоячиси. Акмал Мозговойнинг ҳам майдон марказидаги ўрни билинди.

- Ўйиндан олдин Абдухолиқов ва Бикмаевнинг майдонга тушмаслиги хабар берилди. Бу сизнинг режаларингизга таъсир қилдими?
- Темурхўжа майдонга тушганида унинг учун алоҳида режамиз бор эди, аммо Амонов сўнгги ўйинларда самарали ҳаракатни кўпроқ амалга ошираётганини билардик. Бугун иккала голда ҳам қўпол хатога йўл қўйдик. Иккинчи голда 3-4 ҳимоячимиз бор эди, аммо Азизбек улардан қочиб кетди. Темурхўжанинг қанчалик маҳоратли эканини биламиз, бироқ Амоновнинг ҳам охирги ўйинлардаги ҳаракатлари яхши чиқмоқда.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика