UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари маълум  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   0 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  10 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мурабийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Футболда натижа биринчи ўринда туради. "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Уларнинг бугунги баҳс учун режаси амалга ошди, "Локомотив" ҳимояда яхши ўйнаб, қарши ҳужумда бизни жазолашга уринди ва бунга эришди. Биз эса ҳимояда қўпол хатолар қилдик. Охирги ўйинларда Амонов кўп гол ураётгани ва яхши формада эканини таъкидлагандик. Тўпни ҳар қанча назорат қилмайлик футболда биринчи ўринда натижа туради", - деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" футболчилари давралар оралиғида ҳаддан зиёд юклама олгандек кўринди...
- Бу албатта сизнинг фикрингиз, аммо сўнгги дақиқаларда ҳам футболчиларимиз рақибдан кўпроқ югураётганди. Олдинги ўйиндан фарқи таркибимиздаги йўқотишлар бўлди. Чап қанот ҳимоячимиз Шерзод Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди. Саитов ҳар қанча чап қанотда ўйнашга уринса ҳам, у барибир ўнг қанот ҳимоячиси. Акмал Мозговойнинг ҳам майдон марказидаги ўрни билинди.

- Ўйиндан олдин Абдухолиқов ва Бикмаевнинг майдонга тушмаслиги хабар берилди. Бу сизнинг режаларингизга таъсир қилдими?
- Темурхўжа майдонга тушганида унинг учун алоҳида режамиз бор эди, аммо Амонов сўнгги ўйинларда самарали ҳаракатни кўпроқ амалга ошираётганини билардик. Бугун иккала голда ҳам қўпол хатога йўл қўйдик. Иккинчи голда 3-4 ҳимоячимиз бор эди, аммо Азизбек улардан қочиб кетди. Темурхўжанинг қанчалик маҳоратли эканини биламиз, бироқ Амоновнинг ҳам охирги ўйинлардаги ҳаракатлари яхши чиқмоқда.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика