UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  1 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  4 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  2 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  5 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  12 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  13 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  10 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мурабийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Футболда натижа биринчи ўринда туради. "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Уларнинг бугунги баҳс учун режаси амалга ошди, "Локомотив" ҳимояда яхши ўйнаб, қарши ҳужумда бизни жазолашга уринди ва бунга эришди. Биз эса ҳимояда қўпол хатолар қилдик. Охирги ўйинларда Амонов кўп гол ураётгани ва яхши формада эканини таъкидлагандик. Тўпни ҳар қанча назорат қилмайлик футболда биринчи ўринда натижа туради", - деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" футболчилари давралар оралиғида ҳаддан зиёд юклама олгандек кўринди...
- Бу албатта сизнинг фикрингиз, аммо сўнгги дақиқаларда ҳам футболчиларимиз рақибдан кўпроқ югураётганди. Олдинги ўйиндан фарқи таркибимиздаги йўқотишлар бўлди. Чап қанот ҳимоячимиз Шерзод Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди. Саитов ҳар қанча чап қанотда ўйнашга уринса ҳам, у барибир ўнг қанот ҳимоячиси. Акмал Мозговойнинг ҳам майдон марказидаги ўрни билинди.

- Ўйиндан олдин Абдухолиқов ва Бикмаевнинг майдонга тушмаслиги хабар берилди. Бу сизнинг режаларингизга таъсир қилдими?
- Темурхўжа майдонга тушганида унинг учун алоҳида режамиз бор эди, аммо Амонов сўнгги ўйинларда самарали ҳаракатни кўпроқ амалга ошираётганини билардик. Бугун иккала голда ҳам қўпол хатога йўл қўйдик. Иккинчи голда 3-4 ҳимоячимиз бор эди, аммо Азизбек улардан қочиб кетди. Темурхўжанинг қанчалик маҳоратли эканини биламиз, бироқ Амоновнинг ҳам охирги ўйинлардаги ҳаракатлари яхши чиқмоқда.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика