UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   11 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мурабийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Футболда натижа биринчи ўринда туради. "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Уларнинг бугунги баҳс учун режаси амалга ошди, "Локомотив" ҳимояда яхши ўйнаб, қарши ҳужумда бизни жазолашга уринди ва бунга эришди. Биз эса ҳимояда қўпол хатолар қилдик. Охирги ўйинларда Амонов кўп гол ураётгани ва яхши формада эканини таъкидлагандик. Тўпни ҳар қанча назорат қилмайлик футболда биринчи ўринда натижа туради", - деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" футболчилари давралар оралиғида ҳаддан зиёд юклама олгандек кўринди...
- Бу албатта сизнинг фикрингиз, аммо сўнгги дақиқаларда ҳам футболчиларимиз рақибдан кўпроқ югураётганди. Олдинги ўйиндан фарқи таркибимиздаги йўқотишлар бўлди. Чап қанот ҳимоячимиз Шерзод Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди. Саитов ҳар қанча чап қанотда ўйнашга уринса ҳам, у барибир ўнг қанот ҳимоячиси. Акмал Мозговойнинг ҳам майдон марказидаги ўрни билинди.

- Ўйиндан олдин Абдухолиқов ва Бикмаевнинг майдонга тушмаслиги хабар берилди. Бу сизнинг режаларингизга таъсир қилдими?
- Темурхўжа майдонга тушганида унинг учун алоҳида режамиз бор эди, аммо Амонов сўнгги ўйинларда самарали ҳаракатни кўпроқ амалга ошираётганини билардик. Бугун иккала голда ҳам қўпол хатога йўл қўйдик. Иккинчи голда 3-4 ҳимоячимиз бор эди, аммо Азизбек улардан қочиб кетди. Темурхўжанинг қанчалик маҳоратли эканини биламиз, бироқ Амоновнинг ҳам охирги ўйинлардаги ҳаракатлари яхши чиқмоқда.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика