UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  3 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  9 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  30 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  8 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0 06:40ЛаЛига. "Севилья" - "Мальорка" 2:1   0

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба билан мухлисларимизни ва жамоа аъзоларини табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Икки жамоада ҳам вазиятлар ўртача бўлди. Иккинчи бўлимда ўйинимизга тезлик қўшдик, қарши ҳужумларда вазиятлар яратишда фаол бўлдик. Умуман олганда икки ҳил бўлим гувоҳи бўлдик. Голдан ташқари ҳам вазиятлар бўлди. Муҳими уч очкога эга чиқилди. Навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- Ҳусайин Норчаевда вазиятлар кўп юзага келди. Лекин улардан фойдалана олмади. Бўш дарвозага гол ура олмади. Бу нима билан боғлиқ? Балки чарчоқ ўз сўзини айтгандир...

- Унга совуққонлик етишмади. Лекин иккинчи голни ажойиб урди. Ўзи вазият яратди. Бундан хурсандмиз. 

- Жамоа биринчи бўлимга ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда икки баробар кучайтира олди. Бунинг сабаби нима?

- "Металлург" яхши ҳимояланди. Биласиз, улар 5та ҳимоячи билан ўйнайди. Шу боис ёриб кириш қийин кечди. Рақиб куч йўқотгач, биз янги кучларни туширдик. Бу эса мезбонларга қийинчилик туғдирди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика