UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:17Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари маълум  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   0 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  10 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба билан мухлисларимизни ва жамоа аъзоларини табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Икки жамоада ҳам вазиятлар ўртача бўлди. Иккинчи бўлимда ўйинимизга тезлик қўшдик, қарши ҳужумларда вазиятлар яратишда фаол бўлдик. Умуман олганда икки ҳил бўлим гувоҳи бўлдик. Голдан ташқари ҳам вазиятлар бўлди. Муҳими уч очкога эга чиқилди. Навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- Ҳусайин Норчаевда вазиятлар кўп юзага келди. Лекин улардан фойдалана олмади. Бўш дарвозага гол ура олмади. Бу нима билан боғлиқ? Балки чарчоқ ўз сўзини айтгандир...

- Унга совуққонлик етишмади. Лекин иккинчи голни ажойиб урди. Ўзи вазият яратди. Бундан хурсандмиз. 

- Жамоа биринчи бўлимга ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда икки баробар кучайтира олди. Бунинг сабаби нима?

- "Металлург" яхши ҳимояланди. Биласиз, улар 5та ҳимоячи билан ўйнайди. Шу боис ёриб кириш қийин кечди. Рақиб куч йўқотгач, биз янги кучларни туширдик. Бу эса мезбонларга қийинчилик туғдирди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика