UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  0 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  2 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Албатта, яхши савиядаги ўйин бўлди, чиройли ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларга кўрсатган ўйинимиз маъқул келди, деб ўйлайман, барчани ғалаба билан табриклаймиз.

"Бунёдкор" жамоасини ўрганиб чиққандик. Рақибни бўш нуқталарини аниқладик ва футболчиларга ўша худудларда тезкорлик билан ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидладик. Йигитлар кўрсатмаларни тўлиқ ва тўғри бажаришди. Ишончли ҳисобда ғалабага эришдик. Албатта, "Бунёдкор" жамоасини қанчалик кучга эканини биламиз, лекин ўйин кўрсатиб бердики, бизнинг тайёргарлигимиз юқори бўлган.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?

- Биринчи бўлимда Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим, чунки унга иккинчи карточка берилиши лозим эди. Энди ҳакамларнинг ҳам ўз қарашлари бор, шу вазият мени бир оз асабийлаштирди.

- VAR тизими бу вазиятни кўриб чиқмадими?

- Биз бу холатларни муҳокама қилишга ҳақли эмасмиз. Муҳими ўйинда ишончли ғалабага эришдик, мухлисларимизни табриклаймиз.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика