UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Ливерпуль" яна Шакирини сотишдан бош тортди  0 12:37"Барселона" "Севилья" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга қизиқмоқда  0 12:13Маҳрез: "2016 йилда "Арсенал"га ўтишга яқин эдим"  3 11:48"Арсенал" Пепе билан хайрлашишга тайёр  1 11:23Ла Лига. "Барселона" "Осасуна"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  9 11:00Германия Бундеслигаси. Энг қиммат футболчилар (топ-10)  4 10:38Бу Фотошоп эмас!  20 10:15Облак "Атлетико"даги 200та ўйиндан 112тасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Бу клуб рекорди  7 09:47Фернандиньо мавсум сўнггида “Сити”ни тарк этиб, АҚШга йўл олиши мумкин  1 09:26Куман: “Аввалги клубларимда илк 100 кунлик ишим “Барселона”га қараганда хотиржамроқ кечганди”  7 08:53Пирло: “Ювентус” Роналдусиз ҳам ўз ўйинини кўрсата олиши лозим”  10 08:27Неймар ПСЖ сафида 50-голини киритди  5 08:05ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Алавес" 1:2  4 08:00Лига 1. "ПСЖ" - "Бордо" 2:2  0 08:00Coca Cola Суперлига. 25-тур превьюси  58

Рўзиқул Бердиев: "Кучли рақиб майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Кучли рақиб майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.





"Кучли рақибнинг майдонида ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли. Бугун майдонда ҳам курашдик, ҳам футбол ўйнадик. "Металлург" жамоасини яхши билар эдик, курашувчан яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Кўпроқ узун паслар билан қарши ҳужумларда яхши ўйнайди. Биз шунга тайёрлангандик. Ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилдик. Шунинг эвазига рақибга голли вазиятлар яратишига имконият қолдирмадик. Ҳужумда ўз вазиятимизни кутдик ва имкониятимиздан унумли фойдаландик. "Металлург" ўз уйида кўп жамоаларни шошириб қўйган ҳолда ғалаба қозонган жамоа эди. Шунингдек рақибимиз бошқа жамоаларга қараганда жисмоний жиҳатдан жуда яхши тайёргарликка эга. Йигитларга кўпроқ курашларда ютқазмасликни таъкидлагандик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун биргаликда ғалаба қозондик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Бобир Абдихолиқовнинг бугун захирада қолдирилиши ўтган учрашувлардаги пасайиш сабабми ёки тактика билан боғлиқми?

- У барча ўйинларни тўлиқ ўтказмоқда. Шу боис толиқиш бор. Бугун захирадан майдонга тушди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Дилшод Раҳматуллаевни захирадан тушаётгани жисмоний ҳолати пастлиги сабабми ёки ҳозирги таркибга рақобатда ютқазаётганими?

- Рақобатда ютқазяпти демаган бўлардим. Унга имконият берган учрашувларимизда ўйинидан қониқиш ҳосил қилганмиз. Қолаверса Акмал Мозгавой билан алмашган ҳолда ўйнамоқда. Бугун Акмалга имконият тақдим қилдик. Дилшод Раҳматуллавни эса ўйинидан ҳам, биз билан бирга эканлигидан ҳам қониқяпмиз. 

- Акмал Мозгавойнинг ҳолати қандай?

- Жароҳатини текшитирганимиздан сўнг аниқлик киритамиз. Ҳозирча муз боғлаб турибди.

- Ҳакамнинг сизга берган қизил карточкасига муносабатингиз? Бу кескин чора эмасмиди? 

- Қизил карточка тўғри берилди, ўша вазиятда ўзимни этика жиҳатдан нотўғри тутдим. Бу ҳолат учун узр сўрайман. Чора кўрилишига қарши эмасман. 

- Бугун жамоа голга қадар яхши ўйин кўрсата олмади. Айнан голдан кейин жамоанинг ўйини очилди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бунга сабаб тактик тарафдан десам бўлади. "Металлург" жамоаси бизга қараганда камроқ вақт дам олди. Бўлим охирига келиб чарчашини биз билар эдик. Улар тетик пайтида биз ҳимояланишимиз ва имкониятимизни кутишимиз керак эди. Кўрган бўлсангиз сўнгги 20 дақиқаликда рақиб чарчаб қолди.

Рейтинг: +65   

Фикрлар

+22   
26 окт 20:23:21
Bahodir Ismatillaev
Бугун ПФЛ дан бир нарса укидим Насаф клуби 1и уринни олса хам офк мусобакалирига катношолмайди летцинияси йук ололмади дейишди клублар летциния олишга УФ ёки ПФЛ ёрдамлашмайдима ,ёки бу ташкилотлар факат пулларни йигиб олишни билишадими? Бу ташкилотлар кимга керак
+20   
26 окт 20:24:51
☬ Khorezm United ☬
Bugun Toshkentning Metali o'zlarining Toshkentlik sudyalari bilan birga Toshkentining AGMKsiga yordam berolishmagani uchun ayniqsa K.Tojiyevning k**i rossaaa achishib ketdi lekin xa-xa-xaaa battar bo'linglar!

Malades Nasaf bos gazni bu yilgi mavsumda 2-o'rin uchun sizlar munosibsizlar! Nasaf - butun Vohaliklar sizlar bilan!
+17   
26 окт 20:15:52
Javohir Safarov
Qoyil Rõziqul aka shu yerda ham aybni õzizga oldiza boshqa trenerlarga õxshab uni buni bahona qilmadiz
+16   
26 окт 20:30:25
Olg'a
Qo'qon bilan Nasaf muxlislarini g'alaba bilan tabriklayman. Navbahor muxlisi
+16   
26 окт 20:24:13
ASA.Futboll
Рузикул ака рахмат сизга! Кашкадаречасига дангаллик ва мардлик килдингиз. Футбол этикасини сиз бузмадингиз. уни бузиб келаетган ва асосий куролига айлантирганлар бошкалар аслида. Кашкадареликлар гапини юзга гапиради, оркадан еки яшириниб эмас... Барча мухлислар сизни Насафни каттик хурмат килиши хам шундан..
+15   
26 окт 20:26:19
. ,
Шахбоз (бегамов)кани сан соткин? Агмк ифлослик килмаса 2 урин Насафники .кийин ги турда пахта агмк очко берса хайрон булманглар .бариб тошкет тупойлари бош рулда
+14   
26 окт 20:23:30
☬ Khorezm United ☬
Bugun Toshkentning Metali o'zlarining Toshkentlik sudyalari bilan birga AGMKga yordam berolishmagani uchun ayniqsa K.Tojiyevning k**i rossaaa achishib ketdi lekin xa-xa-xaaa battar bo'linglar!

Malades Nasaf bos gazni bu yilgi mavsumda 2-o'rin uchun sizlar munosibsizlar! Nasaf - butun Vohaliklar sizlar bilan!
+14   
26 окт 20:20:39
BÒRON
Òz yònalishi va falsafasiga ega murabbiy Ròziqul Berdiyev Man shu insonni milliy terma jamaoga eng asosiy nomzod deb bilaman.
+14   
26 окт 20:18:28
ASA.Futboll
Рузикул Бердиев футболчилик даврида хам зур уйинчи булган. 22 ешида куча футболидан кириб келган. Факат битта айби, вилоят жамоасида уйнагани ва ортикча пиар килинмагани. Бугунги даврда мураббийликда хам Узбекистонда тенгсиз, айби эса уша уша вилоят жамоасида ишлаши. Аммо тоза футбол мухити, давр ва холис мухлислар билишади. Ким аслида кимлигини. Омад Бердиевга Тожиев футболчи эмас аслида!
+13   
26 окт 20:24:14
Привет
Рахмат СИЗГА Рузикул Бердиев жойи келганда килиниши керак булган ишни килдингиз
+13   
26 окт 20:23:26
☬ Khorezm United ☬
Bugun Toshkentning Metali o'zlarining Toshkentlik sudyalari bilan birga AGMKga yordam berolishmagani uchun ayniqsa K.Tojiyevning k**i rossaaa achishib ketdi lekin xa-xa-xaaa battar bo'linglar!

Malades Nasaf bos gazni bu yilgi mavsumda 2-o'rin uchun sizlar munosibsizlar! Nasaf - butun Vohaliklar sizlar bilan!
+13   
26 окт 20:18:49
НУРАФШОН -1991
Гап йук Бердиев Металурга хеч кандай имконият колдирмадиз агар Косимов найранг килиб Насафдан утмаса уйин билан утолмайди бу дегани келаси йил Насаф Очлга уйнашга хакли
+12   
26 окт 20:26:58
nasaf1987
Ассалом алейкум хурматли футбол мухлислари .Рузикул ака халол футболга тан бериб чикиб кетгансиз .доимо шунака халол тренер болиб колинг .Хар доим сукканга айб куйишади .лекин сукишга хам сабаб буладику хурматли ПФЛ ..
Ака гап йук тохтамела даканса ...
+11   
26 окт 20:40:14
2503
э қойил урто Бердиев,узим ҳам айтима нимага 1 чи тайм ва 2 чи тайм бошларида Насаф сустроқ уйнагадек куринди,демак Бердиев рақибни чарчаб қолишини кутиб шундай уйнашга қарор қилган ва бу режа узини тула оқлади ,энди 2 чи урини иложи борича бермаслика ҳаракат қилинглар ОЧЛда уйнолмасак ҳам Насафи ёшларига чемпионатда юқорироқ уринлар узларига булган ишончни мустаҳкамлайди уларни руҳан анча тетиклаштириди,кейинги уйинлардаям Насафга ОМАД деб қоламиз
+11   
26 окт 20:38:27
Light Jan
Бердиевни гапларини қайта қайта эшитиб мазза қилямман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика