UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  5 15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  6 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  1 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9

Рўзиқул Бердиев: "Кубок қўлга киритилганидан кейин футболчиларда чемпионатга бўлган қизиқиш пасайиб қолди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Кубок қўлга киритилганидан кейин футболчиларда чемпионатга бўлган қизиқиш пасайиб қолди"

Coca Cola Суперлигаси 26-тури доирасидаги "Олимпик" - "Насаф" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.



- "Олимпик" биздан яхшироқ ўйнади ва ғалабага эришди. "Олимпик"ка қарши иштиёқсиз футбол ўйнаб бўлмайди.

- Биринчи бўлим бошида "Пахтакор"даги натижани футболчилар билишдими?

- Захирада ўтирган футболчилар баъзида натижадан бохабар бўлиб туришди. Биз ўтган ўйинлардаёқ имкониятни қўлдан чиқариб бўлгандик, шу сабабли йигитларни ўйинга рухан тайёрлаш қийин кечди. Кубок қўлга киритилганидан кейин футболчиларда чемпионатга бўлган қизиқиш пасайиб қолди. Буни "Нефтчи", "Динамо"га қарши ўйинларда ҳам барча кўрди. Шу сабабли иштиёқсиз майдонга чиқиб футбол ўйнаш жуда оғир деб айтдим. Буни биз ўйинларда кўрсатиб қўйдик.

- Мавсум ҳақида фикрларингиз.

- Мавсумда биз учун ёқимли онлар, ғалабалар кўп бўлди. Шу боисдан мавсум ёмон ўтмади дея оламан. Учта турнирда иштирок этдик, иккитасида керакли натижани кўлга киритдик, чемпионатда эса медалларга сазовор бўлдик. Балки бу ҳам қониқарлидир. Аммо футболчилар, раҳбарият билан гаплашганда мухлисларга чемпионликни тақдим қилишни жуда ҳам истагандик. Афсуски биз ўйлагандек бўлмади.

- Мавсум якунланмасидан клуб бир қанча футболчиларини сотиб юборгани ҳақида эшитдик. "Чемодан кайфияти"да юрган футболчиларнинг кайфияти чемпионлик учун таъсир қилдими?

- Бу ҳақида билмадим. Менга ҳеч ким маълумот бергани йўқ. Трансферлар бўлаётганини эшитдим, аммо айнан кимлар сотиб юборилганини эшитганим йўқ. Агар клуб қарзларни ёпиш ёки бошқа камчиликларни тўлдирмоқчи бўлса, сотиб юбориши мумкин. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика