UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  135 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  5 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  8 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  2 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  22 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  32 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жуда яхши ўйин кўрсатдик. Учрашувдан олдин йигитларга майдонда тезкор ҳаракат қилишлари талабини қўйгандик, улар буни жуда яхши уддалашди. Бугунги рақибимиз жиддий эди, ғалабамизга жамоамизнинг жисмоний жиҳатдан устунроқ экани асосий омил бўлиб хизмат қилди. Мухлисларимизни ва жамоамизнинг барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳисоб 5:0 бўлишига ўйинда киритилган тезкор гол сабаб бўлди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Йигитлар юзага келган голли вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилиб рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Биринчи бўлимда киритган голларимиз рақибнинг режасини бузиб юборгани табиий.

- Шерзод Насруллаев қачон сафга қайтади?

- У машғулотларда якка тартибда ишлашни бошлади. Чемпионатда юзага келадиган танаффус вақтида биз билан жамоавий ишлашга ўтади.

- Интервьюларингизда жамоа таркибини кучайтириш ҳақида айтиб ўтгансиз. Бу борада режаларингиз қандай?

- Биз ушбу масала бўйича раҳбарият билан гаплашдик. Чуқур ўйлаган холда муаммоли чизиқларимизни кучайтириш режаси бор. 

- Легионерлар қачон ўйинни асосий таркибда бошлайдиган даражага чиқишади?

- Биз уларни жамоамизга фойдаси тегиши учун чақирганмиз. Имконият берамиз, ўйинини кучайтирса, асосий таркибда тушади. Акс холда хайрлашишимиз ҳам мумкин.

Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика