UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  2 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  5 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  17 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  20 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жуда яхши ўйин кўрсатдик. Учрашувдан олдин йигитларга майдонда тезкор ҳаракат қилишлари талабини қўйгандик, улар буни жуда яхши уддалашди. Бугунги рақибимиз жиддий эди, ғалабамизга жамоамизнинг жисмоний жиҳатдан устунроқ экани асосий омил бўлиб хизмат қилди. Мухлисларимизни ва жамоамизнинг барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳисоб 5:0 бўлишига ўйинда киритилган тезкор гол сабаб бўлди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Йигитлар юзага келган голли вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилиб рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Биринчи бўлимда киритган голларимиз рақибнинг режасини бузиб юборгани табиий.

- Шерзод Насруллаев қачон сафга қайтади?

- У машғулотларда якка тартибда ишлашни бошлади. Чемпионатда юзага келадиган танаффус вақтида биз билан жамоавий ишлашга ўтади.

- Интервьюларингизда жамоа таркибини кучайтириш ҳақида айтиб ўтгансиз. Бу борада режаларингиз қандай?

- Биз ушбу масала бўйича раҳбарият билан гаплашдик. Чуқур ўйлаган холда муаммоли чизиқларимизни кучайтириш режаси бор. 

- Легионерлар қачон ўйинни асосий таркибда бошлайдиган даражага чиқишади?

- Биз уларни жамоамизга фойдаси тегиши учун чақирганмиз. Имконият берамиз, ўйинини кучайтирса, асосий таркибда тушади. Акс холда хайрлашишимиз ҳам мумкин.

Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика