UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  1 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  1 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  2 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жуда яхши ўйин кўрсатдик. Учрашувдан олдин йигитларга майдонда тезкор ҳаракат қилишлари талабини қўйгандик, улар буни жуда яхши уддалашди. Бугунги рақибимиз жиддий эди, ғалабамизга жамоамизнинг жисмоний жиҳатдан устунроқ экани асосий омил бўлиб хизмат қилди. Мухлисларимизни ва жамоамизнинг барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳисоб 5:0 бўлишига ўйинда киритилган тезкор гол сабаб бўлди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Йигитлар юзага келган голли вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилиб рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Биринчи бўлимда киритган голларимиз рақибнинг режасини бузиб юборгани табиий.

- Шерзод Насруллаев қачон сафга қайтади?

- У машғулотларда якка тартибда ишлашни бошлади. Чемпионатда юзага келадиган танаффус вақтида биз билан жамоавий ишлашга ўтади.

- Интервьюларингизда жамоа таркибини кучайтириш ҳақида айтиб ўтгансиз. Бу борада режаларингиз қандай?

- Биз ушбу масала бўйича раҳбарият билан гаплашдик. Чуқур ўйлаган холда муаммоли чизиқларимизни кучайтириш режаси бор. 

- Легионерлар қачон ўйинни асосий таркибда бошлайдиган даражага чиқишади?

- Биз уларни жамоамизга фойдаси тегиши учун чақирганмиз. Имконият берамиз, ўйинини кучайтирса, асосий таркибда тушади. Акс холда хайрлашишимиз ҳам мумкин.

Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика