UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  1 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  2 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  9 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  225 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужум чизиғимизда муаммолар кўзга ташланаяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужум чизиғимизда муаммолар кўзга ташланаяпти"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ҳужумкор футбол намойиш этдик. "Қўқон-1912" позицион ҳужумларда ҳаракат қилди ва дарвозамизни ишғол қилишга уринди. Бироқ биз ҳимояда яхши турдик ва рақибга гол уриш учун имконият тақдим этмадик. Юзага келган вазиятимиздан гол уриб ғалабани қўлга киритдик.

Кўрдинглар, бугун имкон қадар ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларни майдонга туширдик. Улар ёмон ҳаракат қилишмади деб ўйлайман.

- Эрондан қайтиб келган Азизбек Амонов жамоага киришиб кета олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Тўғри, Амонов ҳозирча биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмаяпти. Бизда Лима Круз ҳам сафга қайтди, эндиликда улар ўртасида рақобат кечади. 

Ҳужум чизиғимизда муаммолар кўзга ташланаяпти. Ҳужумгача яхши ҳаракат қилаяпмиз, бироқ сўнги нуқтани қўйишда камчиликларимиз бор. Бу борада машғулотларда қаттиқ ишлаяпмиз, аммо шу муаммо барибир кўзга ташланиб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика