UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  0 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйлашим керак" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйлашим керак"

Coca-Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- ОФК кубоги доирасида марказлашган ўйинлардаги муваффақиятларимиз билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. ФИФА кунлари сабаб Суперлигада бир оз танаффус юзага келди. Танаффус барибир ўз сўзини айтмасдан қолмайди. Бугунги ўйинда "Андижон" жамоси турнир жадвалида пастда бўлгани туфайли натижа учун ўйнашини билардик. Кўриб турганингиздек, рақиб қарши ҳужумга урғу қаратган холда 5-4-1 схемасини танлади. Шу сабаб биз ҳам олдинги чизиқда вазиятлар яратишга қийналдик. Қизил карточка олдимиздаги вазифани бир оз қийинлаштирди. Лекин йигитлар вазиятга тўғри баҳо берган холда иккинчи голни уриб ўйин тақдирини ҳал қилишди.

- Қизил карточкали вазиятда кимни айблаган бўлардингиз?


- Ҳужум ташкил этаётганимизда тўпни йўқотдик. Шундан сўнг рақиб хавфли ҳужум ташкил этди. Ҳимоячиларимиз ҳам ўйиндан ташқари холатни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди. Бу вазиятда Умид Эргашевнинг қўл билан ўйнашини хато деб айтмаган бўлардим, чунки тўп ундан ҳам ўтса гол бўлиши мумкин эди.

- Жамоа 3 та фронтда курашмоқда. Трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириш режада борми?


- Албатта, биз буни жудаям истаяпмиз. Бир таркиб билан 3 та мусобақада муваффақият қозониш жуда қийин. Ҳозирда таркибимизга янги футболчиларни қўшиб олиш учун изланишдамиз. Қайсидир футболчини оладиган бўлсак, олдимиздаги вазифаларни еча оладиган даражаси бўлиши керак. Тажрибали, кучли легионер олишимиз керак, шунингдек қанотда фаоллик намойиш этадиган футболчи ҳам бизга ҳозир жуда зарур.

- “Машъал"дан келган легионер футболчи жамоада кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақида нималарни айта оласиз?


- Бу футболчининг бизга маъқул келадиган жиҳатлари бор, тўп билан жуда яхши ҳаракат қилар экан. Шу билан бир навбатда камчиликлари ҳам йўқ эмас. У футболчининг трансфер ҳуқуқи айни дамда "Машъал" жамоасига тегишли. Клубимиз раҳбарияти бу борада келишувга эришса балки уни жамоамизда кўрармиз.

- Терма жамоага турли мураббийлар номзоди кўриб чиқилмрқда. Сизга бу борада жиддий таклиф тушса жамоадан кетармидингиз?


- Ҳозир "Насаф"даман, олдимизда жиддий вазифалар турибди. Ҳозир фақат зиммамдаги вазифалар ҳақида ўйлашим керак, бу бугунги ўйиндан чиқиб кетиб гапириш керак бўлган савол.

- Ҳусайин Норчаев олдинги чизиқда ёлғизланиб қолаётгандек...


- Биз ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилаяпмиз. Имкон қадар захирамиздан ҳужумчи чиқаришга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин ҳозирги кунда захира вариантлармиз кўп эмас.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика