UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  30 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.



"Ўйин ҳақиқий кубок баҳси бўлди. Натижа учун иккала жамоа курашди. Биламиз Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа доим охиригача курашади.

Бугун иккала жамоа ҳам стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга уринишини билардик. Эътибор қилсангиз тўртта гол ҳам стандарт вазиятдан урилди. Баҳс қайсидир жамоа устунлигида ўтди деб бўлмайди, биз ҳам, мезбонлар ҳам ғалаба учун бирдек ҳаракат қилди.

Биринчи таймдаги ўйинимиздан жуда ҳам норози бўлдим. Буни танаффус вақтида ҳам айтдим. Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли. Бироқ курашмасак яхши натижа бўлмаслигини уқтирдим.

Иккинчи таймдаги баъзи ўзгаришлар ўйинимизни кучайтирди. Буни гол уриб амалда исботладик. Норхоновнинг юқорида жуда яхши ҳаракат қилишини футболчиларга ҳар қанча тушунтирмайлик, барибир ўз вазиятидан фойдаланиб кетди.

Жамоамизда уч нафар дарвозабон бор. Неъматов ва Эргашев турли терма жамоаларда ўйинлар ўтказишган. Азамат Сойибов уларга нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга эди. Шу боис бугун Азаматга имконият бердик.

Гуруҳдан чиқиш учун "Бунёдкор", "Сўғдиёна" ва "Насаф" тенг имкониятга эга. Балки учала клуб ҳам кейинги босқичга чиқар, энг яхши иккита учинчи ўрин ҳам чиқадику.

Ўйин пайтида иккала жамоа аъзолари бир бирларига кескин ўйнашди, аммо баҳсдан сўнг буни унутишди.

Ҳакамларга бугун эътибор ҳам қилмадим (кулади)," - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика