UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  1 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  9 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  13 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  11 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим қийин паллада ишончни йўқотишмади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим қийин паллада ишончни йўқотишмади"

2021 йилги Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Биз йил давомида кўп меҳнат қилдик. Йигитлар билан мухлисларга қайсидир совринни ютиб беришимизни ният қилгандик. Олдимиздаги мақсад кубокни ютиш эди. Футболчиларга бутун мавсум давомида қилган ҳаракатлри учун миннатдорчилик билдираман. Жамоамизнинг мухлислари Ўзбекистонда жуда кўп, деб бемалол айта оламан. Ғалабамизни уларга бағишлаймиз. Албатта ўйин қийин кечди. Боз устига бир киши кам бўлиб қолдик. Тартибли ўйнадик. Йигитлар шундай паллада ишончни йўқотишмади. Чемпион жамоа бизга нисбатан яхши ўйнаган бўлиши мумкин. Биз қарши ҳужумларда ва стандарт вазиятларда ўйинни қўлга олишимиз талаб этиларди", - деди Бердиев.




- Бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Танаффусда футболчиларга қандай кўрсатма бердингиз?

- Биласиз ярим финалда ҳам бир киши кам бўлиб ғалабага эришгандик. Бир киши кам бўлиб ўйнаш тажрибасига эга эдик. Олмалиқдаги ўйинни эслатдим, "Пахтакор" кўп ҳужумга берилиб чарчашлигини айтдим. Баъзи бир ўзгаришлар қилинди. Йигитлар асосийси диққатни йўқотмади.

- "Насаф" мавсум давомида 41 та ўйин ўтказди. Жисмоний томондан кубок финалига тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Бу борада кеча ҳам тўхталгандим. ОФК, кубок ва чемпионатда ҳаракат қилдик. Таркибимиз катта захирага эга эмас. Шу боис айрим ротацияларни қилдик, баъзи бир футболчиларга дам бердик. Бу жуда оғир бўлди. Захирамиз камлиги чемпионат охирида билинди. Тўртинчи ўрин билан чекланганимиз шундан. Охирги имкониятимиздан фойдаландик. Мавсум бошида 4та асосий ўйинчиларимиз кетгани боис бир йил ичида янги жамоани ташкиллаштира олдик, дея оламан. Ягона мақсадда бирлаша олдик. Шу боисдан ҳам "Насаф" ўз мавқеини сақлаб турибди.

- Ойбек Бозоров рақиб футболчиси оёғини босган вазиятда қизил карточка бор эдими?

- Ойбек қўпол футболчи эмас. Ўзим кўрмаганим учун ёрдамчиларимдан сўрадим. Бу нарсаларни эслашга хожат йўқ. Бир маротаба қизишиб жарима тўладим. Энди эҳтиёт бўламан.

- Бобир Абдихолиқов ўйинни стадиондан кузатди. Уни кейинги мавсум "Насаф"да кўрамизми?

- Бобир Абдихолиқов келган бўлса, нима учун кийиниш хонасига келиб табрикламади? Биз уни ҳали кўрганимиз йўқ. Омадини берсин. Кетишдан олдин мақсади бор эди. Беларусь ёки Украина орқали ўзини яхши кўрсатиши кутилганди. Балки кириша олмаётгандир. Аммо биз кутган нарсани бера олмаяпти. Ҳужумдаги рақобатни кучайтириш учун унинг режалари билан гаплашишимиз мумкин.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика