Рўзиқул Бердиев: "Натижадан қониқмадик"
21 апр 2018 21:01
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Натижадан қониқмадик"
“Қўқон-1912” – “Насаф” (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот-анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиси Жасур Ҳасановлар иштирок этишди.
- Бугун ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Лекин вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Дуранг натижа бугун бизни қониқтирмади.
Бугун қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишни мақсад қилгандик. Ўйин ташкил этиш борасида шогирдларим ўйинидан кўнглим тўлди. “Қўқон-1912” анча шаклланган жамоа саналади. Шунинг учун баҳс оғир бўлишини билардим, - дейди Рўзиқул Бердиев.
Жасур Ҳасанов: - Бугун ўйин яхши бўлди. Мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Ғалаба учун Қўқонга келгандик. Лекин футболда дуранг ва мағлубиятлар бўлади. Кейинги баҳсда уч очко олишга ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар