UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  1 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  5 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг бўлса ҳам сафарда очко жамғаришни режалаштиргандик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг бўлса ҳам сафарда очко жамғаришни режалаштиргандик"

Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг, матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Аввало мухлисларимизни ғалабага тенг дуранг билан табриклайман, -  дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич.

Ўйинга келадиган бўлсак, ўзинглар кўрдинглар шамол бўлгани учрашувга ўз таъсирини ўтказди. Бугун асосий мақсадимиз гарчи дуранг бўлса ҳам сафарда очко жамғариш эди. Бу йил жамоамиз учун оғир мавсум бўлди. Мавсум аввалида кичик бўлсада олдимизга қўйилган мақсадимиз бор эди. Йигитлар совринли ўринлар учун курашди. Лекин олдимизда яна битта ўйин бор. Насиб қилса сўнгги учрашувда ҳам мухлисларимизга яхши кайфият улашмоқчимиз.  

- Келаси йил Насафнинг ОЧЛ саралашида иштирок этадиган бўлди. Ҳозирдан ушбу саралаш баҳсларига ҳомаки режалар тузилганми? Таркиб қандай бўлади?
- Бу расман аниқми ёки йўқ тўғриси билмайман. Агарда шундай бўлса, албатта таркибни кучайтиришимиз керак. Ўзим ҳам буни истардим. Чунки илгари бу йирик турнирда иштирок этиб, савияли ўйинчилар жоизлигини билгандик. Буни мавсум якунига етганидан сўнг аниқлаймиз.

- Одил Ҳамробеков келаси йил деярли 5 ой терма жамоа лагерида бўлади...
- Албатта биламиз Ҳамробеков ёш. Шу билан бирга истеъдодли футболчи. Бугун уни бошланғич таркибга киритганимизнинг боиси Эркин Бойдуллаевда кичик жарохат бор эди. Одилга бундан олдин ҳам асосий таркибдан имконият бериб келганмиз. Бундан кейин ҳам шу тарзда давом этамиз. Билсанглар осиё чемпионатида ҳам илк учрашувда жароҳат олганди. Бизда фақат Ҳамробеков эмас, бошқа иқтидорли ўйинчилар кўп. Уларга ишонч билдириб, имконият беришда давом этамиз.

- Мавсум якунига етганидан сўнг жамоангизнинг етакчи ўйинчилари ўзга клубларга ўтиб кетиши ҳақида...
-Футболда бу табиий хол. Мана кўряпсизлар ўйинчиларимиз имкон қадар ўзларини ижобий томонларини кўрсатиб бормоқда. Шуни айтишим мумкинки, биз ўзимиз жамоада кўришни истаган ўйинчиларни қандай қилиб бўлмасин олиб қолишга уринамиз.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика