UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  11 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Рўзиқул Бердиев четлатилган вазият бўйича қандай фикрдасиз? Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев четлатилган вазият бўйича қандай фикрдасиз?

Кеча бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" баҳсида бош мураббийнинг четлатилиши рўй берди.

Гап шундаки, ўйиннинг биринчи таймига қўшиб берилган дақиқа ўтиб бораётган маҳал "Металлург" сардори Камолиддин Тожиев тўп майдон ташқарисига чиққан бўлишига қарамай, тўп учун ҳаракат қилаётган "Насаф" футболчиси Ойбек Бозоровни тирсаги билан туртиб юборди.

Юз берган вазиятни яқиндан кўрган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз эҳтиросларини жиловлай олмай Камолиддин Тожиев шаънига номақбул сўзларни айта кетди. Бердиевнинг қўпол сўзларни ишлатиб сўкиниб гапиргани жонли эфирда яққол эшитилиб турди. 

Вазият маълум: тўп майдон ташқарисига чиқиб кетганидан сўнг бир футболчи иккинчиси тирсаги билан уряпти. Бу ҳолатни бош ҳакам (Аскер Нажафалиев) ҳам, қанот ҳаками (Олим Абдувасилов) ҳам кўриб турибди, лекин миқ этмаяпти. Натижада Рўзиқул Бердиевнинг жаҳли чиқиб рақиб футболчисини бўралатиб сўкяпти ва якунда ўзи қизил карточка оляпти. 

Хўш, бу вазият бўйича қандай фикрдасиз? Бердиев ўша пайтда этика нуқтаи назаридан ўзини босиши керакмиди? Яна бир савол: нега бош ҳакам туртиб юборган футболчига нисбатан жиддий чора кўрмади? Қанот ҳакамининг кўзи қаёқда эди? Назоратчи ўйиндан кейин ўша икки ҳакамга неча баҳо қўйди?

Умуман бўлиб ўтган воқеани тезроқ унутиш керакми ёки алоҳида аҳамиятга моликми? Қуйида бу борада холис фикрларингизни кутиб қоламиз.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика